Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида эълон

"O'zagrolizing" aksiyadorlik jamiyati
Publication Date21.07.2026 10:37
Meeting Date14.08.2026, 09:00
Address:100011, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Бобур кўчаси 42А-уй

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти (100100, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42а-уй, info@agroleasing.uz) 2026 йил 14 август куни соат 10:00 дажамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишижамиятбиноси мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42а-уй, жамият биносининг мажлислар зали.

Жамият акциядорларини рўйхатга олиш 2026 йил 14 август куни соат 09:00 да бошланади. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “O‘zagrolizing” AJ ҳамда Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш бўйича республика комиссиясининг йиғилиш баёнида белгиланган корхоналар ўртасида тузиладиган йирик битимларни тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган саналар:

- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2026 йил 20 июль;

- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси: 2026 йил 10 август.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42а-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти.

Мурожаат учун телефон: 71 207-30-47

“O‘zagrolizing” AJ Кузатув кенгаши

Organization info

Title

"O'zagrolizing" aksiyadorlik jamiyati

Short name:

"O'zagrolizing" AJ

TIN:

203071206

Address:

100011, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Бобур кўчаси 42А-уй