Внимание акционерам
“Бухоронефтгазпармалаш” АЖ акциядорлари диққатига!
“Бухоронефтгазпармалаш” АЖ 2026 йил “25” сентябр куни соат 10-00 да Коровулбозор тумани, Буюк ипак йўли кўчаси 4 уй манзили бўйича жойлашган жамият мажлислар залида жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2026 йил “21” сентябр ҳолати билан тузилган.
КУН ТАРТИБИ:
1.“Бухоронефтгазпармалаш”АЖ акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркиби ва регламентини тасдиқлаш.
2.“Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг 2025 йил молиявий-хўжалик фаолият якуни, “Бизнес-режа” ва ўрта муддатга белгиланган ривожлантириш стратегияси бажарилиши борасидаги бошқарувнинг ҳисоботи муҳокамаси.
3.“Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг 2025 йил молиявий-хўжалик фаолият якуни бўйича миллий аудит стандартларидан ва ҳалкаро аудит стандартларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик текшируви ҳамда 2025 йил якуни бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсатгичлари, самарадорликнинг йиғинди кўрсатгичи қиймати ва уларнинг йил якуни бўйича бажариш ҳисобининг текшируви борасидаги аудитор хулосаларини кўриб чиқиш.
4.Жамиятнинг 2025 йил якуни билан корпоратив бошқарув тизими баҳоланиши борасидаги аудитор хулосаси муҳокамаси.
5.“Бухоронефтгазпармалаш”АЖ кузатув кенгашининг 2025 йил якуни билан хисоботини кўриб чиқиш.
6.“Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг 2025 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқланиши.
7.“Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг акциядори “Интегра Евразия” масъулияти чекланган жамияти номидан кузатув кенгаши таркибига сайланган аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ва “Интегра Евразия” масъулияти чекланган жамияти номидан кузатув кенгаши таркибига янги аъзоларни сайлаш.
8. Жамиятнинг 2025 йил якуни билан олган соф фойдаси тақсимоти масаласи муҳокамаси.
9. Жамиятнинг 2026 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
10.“Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларини маъқуллаш.
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик вақтида қўйидаги ахборотлар билан танишишингиз мумкин:
жамият акциядорларининг умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг сон ва шахсий таркиби бўйича маълумот;
“Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг 2025 йил молиявий-хўжалик фаолият якуни бўйича бошқарув ҳисоботи;
аудиторлик ташкилотининг 2025 йил молиявий-хўжалик фаолият якуни бўйича миллий аудит стандартлардан ва ҳалкаро аудит стандартларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик текшируви, шунингдек самарадорликнинг муҳим кўрсатгичлари, самарадорликнинг йиғинди кўрсатгичи қиймати ва уларнинг йил якуни бўйича бажариш ҳисобининг текшируви борасидаги ҳулосалари;
2025 йил якуни билан корпоратив бошқарув тизими баҳоланиши борасидаги хулоса;
Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи;
жамиятининг 2025 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи;
кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича таклиф;
соф фойда тақсимоти бўйича таклиф;
жамиятнинг 2026 йил учун бизнес-режаси лойиҳаси;
“Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятининг аффилланган шахслари билан келгусида кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларини маъқуллашга боғлиқ ҳужжатлар.
Жамият электрон почта манзили: Buhoro-ngp@mail.ru., акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими (+998-50) 050-26-36. Иштирокчиларни рўйхатга олиш: 2026 йил “25” сентябр куни соат 09.00 дан 10.00 гача.
Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлиши сўралади.
Organization info
Title
"Buxoroneftgazparmalash" aksiyadorlik jamiyati
Short name:
"Buxoroneftgazparmalash" AJ
TIN:
200978613
Address:
Бухарская область, г. Караулбазар, ул.Буюк Ипак Йули-4