Эълон!
“Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорлари диққатига!
Сизларни 2026 йил 19 октябрда, соат 11.00 да, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Карши шоссеси манзили бўйича жойлашган “Ўзпаравтотранс” АЖ маъмурий биносида “Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорларининг 2025 йил якуни бщйича навбатдаги (йиллик) умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз.
Навбатдаги (йиллик) умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 21.09.2026 йил ҳолатида ва акциядорларни навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 13.10.2026 йил ҳолатида шакллантирилади.
КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг кузатув кенгашининг 2025 (ҳисобот) йилда ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботи ва жамият кузатув кенгашининг 2025 йилда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
4. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг ижроия органини 2025 йил якунлари бўйича Бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан хисоботини тасдиқлаш.
5. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2025 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича: ташқи аудиторни Бухгалтерия хисобини миллий стандарти, молия хисоб халқаро стандарти ва халқаро аудит стандартларига мувофиқ ўтказилган текшириш бўйича хулосаси, хамда СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича хисоботи ва жамиятнинг йиллик хисоботини тасдиқлаш.
6. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд микдори бўйича тавсия тайёрлаш масаласини кўриб чиқиш.
7. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2025 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини бахолаш бўйича мустакил ташкилотини хулосаси куриб чикиш.
8. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2026 йил натижалари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини миллий ҳамда ҳалқаро аудит стандартларига мувофиқ хамда СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини бажарилиши юзасидан текшириш ўтқазиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини тайинлаш ва унинг хизмат ҳақи миқдорини белгилаш.
9. “Ўзпаравтотранс” АЖ Уставига тегишли ўзгартириш киритиш орқали янги таҳрирда тасдиқлаш.
10. “Ўзпаравтотранс” АЖ ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш.
11. “Ўзпаравтотранс” АЖ тегишли бўлган жисмонан ва маънан эскирган асосий воситаларни сотиш масаласини кўриб чиқиш.
Рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади. Акциядорларда паспорт ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.
Organization info
Title
"O'zparavtotrans" aksiyadorlik jamiyati
Short name:
"O'zparavtotrans" AJ
TIN:
201782493
Address:
Бухарская область, г. Караулбазар, г.Караулбазар,Каршинское шоссе