«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

«ARIA SUG’URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati
Publication Date15.10.2026 11:59
Meeting Date11.11.2026, 10:00
Address:Ўзбекистон Республикаси, 100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй

«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг

навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядорлар!

«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ Кузатув кенгашининг 2026 йил 15 октябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 11 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2026 йил 5 ноябрь ҳолатига тузилади.

Кун тартиби:

1. «ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида.

2. «ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyatiнинг 2026 йил 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй бўйича жойлашган «ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ нинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: info@ariainsurance.uz.

Телефон: (71) 202-88-88.

Organization info

Title

«ARIA SUG’URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati

Short name:

«ARIA SUG’URTA TASHKILOTI» AJ

TIN:

306880698

Address:

Ўзбекистон Республикаси, 100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй