Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“Ўзбектелеком” АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 27 ноябрь куни соат 10:00 да масофадан туриб http://evote.uz – электрон овоз бериш платформаси орқали қуйидаги кун тартибида ўтказилади:
| 1. | “Ўзбектелеком” АК акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини ва Cаноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш. |
| 2. | Компаниянинг амалдаги кредит мажбуриятларини янада қулай шартларда қайта молиялаштириш ва йирик битим тузишни маъқуллаш тўғрисида. |
| 3. | “Ўзбектелеком” АКнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш. |
| 4. | “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг кузатув кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. |
| 5. | “Ўзбектелеком” АКнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш |
Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш билан боғлиқ бўлган акциядорларнинг реестри 2026 йил 29 октябрь ҳолатига тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри 2026 йил 23 ноябрь ҳолатига тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2026 йил 27 ноябрь куни соат 09:00 дан 09:50 гача амалга оширилади.
Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки акциядорларнинг вакилларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз бериш Электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида www.evote.uzвеб-сайти орқали амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши билан боғлиқ ҳужжатлар билан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мўминова кўчаси, 4/2-уйда жойлашган “Ўзбектелеком” АК офис биносида шунингдек, Компаниянинг www.uztelecom.uzкорпоратив веб-сайти, http://evote.uzэлектрон саҳифаси орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (71) 100-01-14, (71) 100-01-15
Organization info
Title
"O'zbektelekom" aksiyadorlik kompaniyasi
Short name:
"O'zbektelekom" AK
TIN:
203366731
Address:
100011: Тошкент шахар А. Навои кўчаси 28А.