«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

«ARIA SUG’URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati
Publication Date03.11.2026 17:08
Meeting Date27.11.2026, 11:00
Address:Ўзбекистон Республикаси, 100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй

«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг

навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядорлар!

«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ Кузатув кенгашининг 2026 йил 02 ноябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2026 йил 23 ноябрь ҳолатига тузилади.

Кун тартиби:

1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг 2027 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини мажбурий ташқи аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

3. Жамият Бош директорига бир марталик мукофот тўлаш тўғрисида.

4. Жамият Бошқарув ва назорат органлари аъзолари меҳнатига ҳақ, мукофот ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомига ўзгартириш киритиб, янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

5. Жамият ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида.

6. Жамиятнинг 2025 йил тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш ҳамда жойлаштирилган акцияларга дивиденд тўлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй бўйича жойлашган «ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ нинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: info@ariainsurance.uz.

Телефон: (71) 202-88-88.

Organization info

Title

«ARIA SUG’URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati

Short name:

«ARIA SUG’URTA TASHKILOTI» AJ

TIN:

306880698

Address:

Ўзбекистон Республикаси, 100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй