1. Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қуйидагича тасдиқлансин.
1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий.
2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз.
3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1 000 (бир минг) сўм.
4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): 35 000 000 (ўттиз беш миллион) дона.
5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 35 000 000 000 (ўттиз беш миллиард) сўм.
6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари: Жамият оддий акциялари эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;
- депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;
- жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
- жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
- жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
- жамиятнинг Уставига мувофиқ жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг уқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;
- ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
- қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
- амалдаги қонунчилик ва жамият Уставида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга.
7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият Уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар:
Жамият уставида ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига доир чеклов мавжуд эмас. Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорда қўйидаги чеклашлар белгиланган:
- 2024 йил 17 апрель операцион куни охири ҳолатига шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрига кирган акциядорлар ушбу чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга;
- Жамият акциядорлари томонидан акцияларни имтиёзли сотиб олиш муддати тугаганидан сўнг, қолган акцияларнинг 8 750 000 (саккиз миллион етти юз эллик минг) донаси жамият акциядори Ўзбекистон Республикаси фуқароси Allanazarov Daniyar Taxirovichга ва 26 250 000 (йигирма олти миллион икки юз эллик минг) донаси жамият акциядори Ўзбекистон Республикаси фуқароси Gulyamova Gulmira Urunbayevnaга ёпиқ обуна орқали қонунчиликда ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.
8. Жамият Устав капиталининг миқдори (сўм): 45 000 000 000 (қирқ беш миллиард) сўм.
9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): 45 000 000 (қирқ беш миллион) дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз (нақдсиз) акциялар.
10. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): Жамият томонидан илгари облигациялар жойлаштирилмаган.
11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби.
11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна):
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жамият акциядорларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) бозорида ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади. Жамият акциядорлари томонидан акцияларни имтиёзли олиш муддати тугаганидан сўнг, қолган акцияларнинг 8 750 000 (саккиз миллион етти юз эллик минг) донаси жамият акциядори Ўзбекистон Республикаси фуқароси Allanazarov Daniyar Taxirovichга ва 26 250 000 (йигирма олти миллион икки юз эллик минг) донаси жамият акциядори Ўзбекистон Республикаси фуқароси Gulyamova Gulmira Urunbayevnaга жойлаштирилади.
11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати:
Мазкур чиқарилишдаги акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ичида жойлаштирилади.
Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси - мазкур акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кун.
Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси - ушбу чиқарилишнинг охирги акцияси жойлаштирилган кун ҳисобланиб, ушбу сана акцияларни жойлаштиришни бошланиш санасидан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим.
11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш биржадан ташқари уюшмаган қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри битимлар тузиш йўли билан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда андеррайтерларни жалб қилиш кўзда тутилмаган.
11.4. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефони:
“Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” акциядорлик жамияти. Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 107. Тел.: 71 267-37-42.
“Leader Finance” масъулияти чекланган жамияти. Манзил: 100115, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор-3 мавзеси, 74. Тел.: 99 444-53-53.
11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2024 йил 17 апрель операцион куни охири ҳолатига шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Жамият акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн беш кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган акциядорларига акцияларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда олишни таклиф этади. Жамият акциядорларида имтиёзли ҳуқуқ мавжудлиги тўғрисидаги билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 15 (ўн беш) кун давомида амал қилади. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак. Жамият имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар акцияларни олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштиришга ҳақли эмас. Жамият акциядорлари томонидан акцияларни имтиёзли сотиб олиш муддати тугаганидан сўнг, қолган акцияларнинг 8 750 000 (саккиз миллион етти юз эллик минг) донаси жамият акциядори Ўзбекистон Республикаси фуқароси Allanazarov Daniyar Taxirovichга ва 26 250 000 (йигирма олти миллион икки юз эллик минг) донаси жамият акциядори Ўзбекистон Республикаси фуқароси Gulyamova Gulmira Urunbayevnaга жойлаштирилади.
11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар 1 000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади.
11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акцияларга тўлов жамиятнинг ҳисоб рақамига миллий валютада нақдсиз шаклдаги пул маблағлари ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.
Банк реквизитлари:
ҳ/р: 2020 8000 3053 8862 3001
“Octobank” АЖ Амалиёт филиали
СТИР: 308446198
Банк коди: 00980.
11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби:
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда 10 кун ичида қайтарилади.
12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:
Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги ахборот ушбу чиқарилиш давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Корпоратив ахборотнинг ягона порталида (www.openinfo.uz) ва жамият расмий веб-сайтида (www.impex-insurance.uz) эълон қилинади. Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор асли билан Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаси, 38А-уй манзилда танишиш мумкин.
13. Бошқа маълумотлар. Кўзда тутилмаган.