| 1 | Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан иборат этиб, қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1. Бабаев Каримжон Набиджанович;
2. Бердибеков Сардор Турсунович;
3. Абдурахмонов Бахтиёр Махаматкаримович. | 100 | 65 050 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти қўйидагича тасдиқлансин:
- асосий масалалар бўйича маърузачиларнинг чиқишларига – 10 дақиқа;
- қўшимча чиқишлар, эътироз ва музокаралар учун – 5 дақиқагача;
- овоз бериш якунларини ҳисоблаш учун танаффус – 30 дақиқа. | 100 | 65 050 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | «MY-INSURANCE» AЖ суғурта ташкилотининг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботлари маълумот ўрнида қабул қилинсин ва тасдиқлансин. | 100 | 65 050 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4 | 2024 йил якунига кўра БҲМС ва МҲХС бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви якунига кўра тақдим этилган «ABS FINANS AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг хулосаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. | 100 | 65 050 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5 | «MY-INSURANCE» AЖ суғурта ташкилотининг 2024 йил якунига кўра олинган 574 738 830,00 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин:
- 2024 йил якунига кўра олинган соф фойданинг 5 % (беш фоизи) – 28 736 941,5 сўмни Жамиятнинг заҳира фондига йўналтирилсин;
- 2024 йил якунига кўра олинган соф фойданинг қолган қисми – 546 001 888,5 сўмни тақсимламасдан қолдирилсин. | 100 | 65 050 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6 | 2025 йил якунига кўра «MY-INSURANCE» AЖ суғурта ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятинининг БҲМС ва МҲХС бўйича ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун «LEXON AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти белгилансин ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори 174 500 000 (бир юз етмиш тўрт миллион беш юз минг) сўм этиб белгилансин. | 100 | 65 050 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7 | «MY-INSURANCE» AЖ суғурта ташкилоти Бош директори этиб Юлдашев Акрамжон Курбаназарович тайинлангани тасдиқлансин ҳамда у билан тузилган мехнат шартномасининг муддати 1 йилга (акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар) узайтирилсин. | 100 | 65 050 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |