| 1 | 1. Саноқ комиссияси қуйидаги таркибда бир йил муддатга тасдиқлансин:
- Кимсанбоев Самандар Фарходжон ўғли;
- Алибоев Абдулазиз Абдужаббор ўғли;
- Тоиров Алишер Зоиржон ўғли. | 100 | 19 978 809 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | 1. Компания акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин:
– кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар учун – 5 дақиқагача;
– ҳар бир масала бўйича муҳокамалар учун – 3 дақиқагача;
– ҳар бир масала бўйича овоз бериш учун – 1 дақиқагача;
– саноқ комиссияси томонидан овоз бериш якунларини ҳисоблаб чиқилгунга қадар танаффус – 10 дақиқа;
– овоз бериш натижаларини эълон қилиш ва йиғилишни якунлаш учун – 15 дақиқа. | 100 | 19 978 809 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | 1. Кузатув кенгашининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. | 86,48 | 17 277 001 | 13,46 | 2 689 869 | 0,04 | 8 732 |
| 4 | 1. «DORI–DARMON» АКнинг 2025 йилдаги молиявий–хўжалик фаолияти якунлари бўйича «MARIKON AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан молиявий хисоботнинг миллий ва халқаро стандартларига мувофиқ берилган аудит хулосалари тасдиқлансин. | 99,87 | 19 952 019 | 0 | 0 | 0,13 | 26 790 |
| 5 | 1. Компания бошқарувининг 2025 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқлансин.
2. Компаниянинг 2025 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин. | 99,97 | 19 972 371 | 0 | 0 | 0,03 | 6 438 |
| 6 | 1. «DORI–DARMON» акциядорлик компаниясида Корпоратив бошқарув кодекси талабларини бажарилиши ва Жамиятда корпоратив бошқарув қоидаларининг жорий қилиниши мониторинги юзасидан ўтказилган баҳолаш натижалари маълумот учун қабул қилинсин ва маъқуллансин.
2. «DORI–DARMON» акциядорлик компаниясидаги мавжуд Корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, Жамиятда корпоратив бошқарув қоидаларини тўлиқ жорий қилиш ва Жамият олдида турган стратегик вазифалар билан уйғунлаштирилган ҳолда Компаниянинг ривожланишини таъминлаш борасида барча амалий чоралар кўрилсин. | 99,82 | 19 942 386 | 0 | 0 | 0,18 | 36 423 |
| 7 | 1. Компаниянинг 2025 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича 36,45 млрд.сўм миқдорида зарар кўрганлиги маълумот учун қабул қилинсин ҳамда мазкур зарарни Компаниянинг келгуси йилларда оладиган соф фойдаси ҳисобидан босқичма-босқич қоплаш чоралари кўрилсин. | 99,84 | 19 947 609 | 0,01 | 2 443 | 0,14 | 28 757 |
| 8 | 1. «DORI–DARMON» акциядорлик компаниясининг 2026 йил учун бизнес-режаси тасдиқлансин. | 99,99 | 19 977 519 | 0 | 0 | 0,006 | 1 290 |
| 9 | 1. «DORI–DARMON» акциядорлик компанияси Бошқаруви томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда иловага мувофиқ, мустақил равишда аффилланган шахслар билан битимни (битимларни) тузиши маъқуллансин. | 87,84 | 17 548 473 | 0 | 0 | 1,37 | 273 415 |
| 10.1 | 1. Компаниянинг 2026 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботларни миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун, шунингдек СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш учун ташқи аудитори этиб, «MARIKON AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат ҳақи миқдори 420 млн.сўм этиб белгилансин. | 99,81 | 19 941 349 | 0 | 0 | 0,19 | 36 960 |
| 10.2 | 1. Компаниянинг 2026 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботларни миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун, шунингдек СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш учун ташқи аудитори этиб, «NAZORAT-AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат ҳақи миқдори 850 млн.сўм этиб белгилансин. | 10,81 | 2 159 671 | 87,73 | 17 526 357 | 0,08 | 16 409 |
| 10.3 | 1. Компаниянинг 2026 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботларни миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун, шунингдек СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш учун ташқи аудитори этиб, «HLB TASHKENT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва унинг хизмат ҳақи миқдори 997 млн.сўм этиб белгилансин. | 10,81 | 2 159 671 | 87,73 | 17 526 357 | 0,08 | 16 409 |
| 12 | 1. «DORI–DARMON» акциядорлик компанияси Кузатув кенгаши барча аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилсин. | 99,99 | 19 976 366 | 0 | 0 | 0,01 | 2 443 |