1. А.Э.Тешабаевнинг маьрузаси маьлумот учун қабул қилинсин.
2. “IMKON FINANS MIKROMOLIYA TASHKILOTI” АЖ томонидан микромолиялаш хизматлари кўрсатишни ривожлантириш, айланма маблағларни тўлдириш мақсадида, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Хўжаобод банк хизматлари маркази орқали Банк маблағлари хисобидан Очиқ кредитлаш усулида 12 ой имтиёзли давр билан 36 ой муддатга, йиллик 13,5 % фоиз устама тўлаш шарти билан асосида 400 000,0 (тўрт юз минг) АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилишини сўраб банк бўлимига ариза билан мурожаат қилинсин;
3. Ажратилаётган кредит таъминоти сифатида “IMKON FINANS MIKROMOLIYA TASHKILOTI” АЖнинг 01.09.2026 йил холатига мавжуд стандарт активларнинг гаровда бўлмаган қисмидан 13 000 000 000,0 (ўн уч миллиард) сўм миқдоригача қисми гаровга тақдим этилсин.
4. Кредит хужжатлари ҳамда гаров хужжатларини расмийлаштириш Бошқарув раиси И.Б.Шералиев зиммасига юклатилсин хамда барча хужжатларга имъзо қўйиш ваколати берилсин.
5. Кредит тўловлари белгиланган муддатларда тўланишини назорат қилиш жамият бош хисобчиси Л.А.Аллахунов зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан умумий назорат жамият кузатув Кенгаши зиммасига юклатилсин.