1. “Олмалиқ КМК” АЖнинг “Шеробод цемент заводи” МЧЖ устав капиталидаги 100% улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши муносабати билан, “Олмалиқ КМК” АЖнинг устав капитали 104 900 002 478 сўмга камайтирилсин.
2. Устав капиталини камайтириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли, номинал қиймати 3 914 сўм бўлган жами 26 801 227 дона оддий эгаси ёзилган ҳужжатсиз акцияларни бекор қилиш йўли билан амалга оширилсин, 18 069,02 сўм (олдинги 15 591,02 сўм олдинги қолган қолдиқ қўшилган) кейинги акция чиқарилишига тақсимланиши учун қолдирилсин.
3. Устав капитали камайтирилгандан сўнг “Олмалиқ КМК” АЖнинг устав капитали 2 703 859 248 804 сўмни ташкил этсин.