“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ҳамда шартлари белгиланган бўлиши керак.
Қўшимча акцияларни жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қўйидагича тасдиқлансин:
- Ушбу чиқарилишдаги акцияларининг жойлаштириш усули (очиқ ёки ёпиқ обуна):
Ушбу чиқарилиш акциялари Жамият ягона акциядори Ўзбекистон Республикаси фуқароси Эркинбоев Одилбек Шермамат ўғли (Erkinboyev Obodbek Shermamat o‘g‘li,
ID-карта: АD 1312766)га ёпиқ обуна орқали жойлаштириш.
- Ушбу чиқарилиш акцияларини жойлаштириш муддати:
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни, акциялар чиқарилиши ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида жойлаштириш;
Жойлаштиришнинг бошланиш санаси: aкцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кун;
Жойлаштиришнинг тугаш санаси - ушбу чиқаришнинг охирги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ aкцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда.
- Ушбу чиқарилиш акцияларини жойлаштириш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жамият ва ягона акциядор ўртасида биржадан ташқари уюшмаган бозорларда тўғридан-тўғри битим тузиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштириш.
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш учун андеррайтер жалб қилинмаслик.
- Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жамият ягона акциядорига жойлаштирилаётганлигини инобатга олиб, имтиёзли ҳуқуқ қўлламаслик.
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар номинал қиймати бўйича, яъни ҳар бири 5 000 (беш минг) сўмдан жойлаштириш.
- Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:
Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ва/ёки хорижий валюта АҚШ долларида фақат пул маблағлари билан нақд ва (ёки) нақдсиз шаклда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш.
Акциялар тўланишига келиб тушадиган нақд ва (ёки) нақдсиз шаклдаги пул маблағлари:
- Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда жамият томонидан акциялар тўлови сифатида олинган асосий воситаларни қайтариш тартиби:
Мазкур чиқарилишдаги акцияларнинг 60 фоизидан кам қисми уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда жойлаштирилган тақдирда мазкур чиқарилиш амалга ошмаган деб эътироф этиш.
Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда, Жамият томонидан мазкур ҳолат бўйича расмий тарзда оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан жамиятнинг расмий веб-сайтида ҳамда Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилиш.
Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган кундан бошлаб, 10 кун мобайнида акциялар учун қабул қилинган тўловлар ўрнатилган тартибда қайтариш