1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларига асосан, кейинчалик устав фондига йўналтириш шарти билан, Компания ихтиёрида қолдирилган маблағлар ҳисобига Компания устав фондини 326 171 555 666 сўмдан қўшимча 652 343 111 332 сўмга оширилсин ва 978 514 666 998 сўмга етказилсин.
2. Компания ихтиёрида қолдирилган жами маблағдан Компания устав фондини ошириш учун йўналтирилгандан қолган 42 329 545 839,04 сўм миқдоридаги фарқни келгусидаги Компаниянинг устав фондини ошириш жараёнида ҳисобга олинсин.
3. “Ўзбектелеком” АКнинг қўшимча акциялар чиқарилиши қуйидаги шартлар билан амалга оширилсин:
- умумий қиймати 652 343 111 332 сўм бўлган номинал қиймати
1 154 сўмлик 565 288 658 дона эгаси ёзилган ҳужжатсиз (шундан 545 559 686 дона оддий, 19 728 972 дона имтиёзли) акциялар чиқарилади;
- ушбу акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган сананинг 15-кун (ўн бешинчи кун) ҳолатига шакллантириладиган акциядорлар реестрига кўра ёпиқ обуна йўли билан номинал қийматда Компаниянинг 2019-2024 йиллар якунлари бўйича олинган соф фойдасидан Компания устав фондини ошириш шарти билан Компания ихтиёрида қолдирилган ҳамда 2019 йилда амалга оширилган капитализадан қолган маблағлар ҳисобига барча акциядорлар ўртасида акциядорларнинг ҳисобидаги мавжуд акцияларга пропорционал равишда (1 дона акцияга қўшимча равишда 2 дона акция) жойлаштирилади.;
- акциялар чиқарилуви ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кунидан бошлаб бир ой ичида жойлаштирилади;
- жойлаштиришни бошланиш санаси ушбу чиқарилаётган акциялар ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган сананинг 16-кунидан (ўн олтинчи кунидан) бошланади;
- акцияларни жойлаштиришнинг охирги куни – ушбу чиқарилувдаги энг охирги акция жойлашган кун ҳисобланади, лекин акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатда амалга оширилади;
- Ушбу акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган сананинг 15-кун (ўн бешинчи кун) ҳолатига шакллантириладиган акциядорлар реестрига кўра ёпиқ обуна йўли билан номинал қийматда Компаниянинг 2019-2024 йиллар якунлари бўйича олинган соф фойдасидан Компания устав фондини ошириш шарти билан Компания ихтиёрида қолдирилган ҳамда 2019 йилда амалга оширилган капитализадан қолган маблағлар ҳисобига барча акциядорлар ўртасида акциядорларнинг ҳисобидаги мавжуд акцияларга пропорционал равишда (1 дона акцияга қўшимча равишда 2 дона акция) жойлаштирилиши сабабли фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома тузилмасдан амалга оширилади;
- ушбу чиқарилувдаги акциялар биржадан ташқари уюшмаган бозорда жойлаштирилади;
- акцияларни жойлаштириш андеррайтер жалб қилинмаган ҳолда амалга оширилади.
4. Акцияларга пул тўлаш тартиби қуйидагича белгилансин:
- ушбу акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган сананинг 15-кун (ўн бешинчи кун) ҳолатига шакллантириладиган акциядорлар реестрига кўра ёпиқ обуна йўли билан номинал қийматда Компаниянинг 2019-2024 йиллар якунлари бўйича олинган соф фойдасидан Компания устав фондини ошириш шарти билан Компания ихтиёрида қолдирилган ҳамда 2019 йилда амалга оширилган капитализадан қолган маблағлар ҳисобига барча акциядорлар ўртасида акциядорларнинг ҳисобидаги мавжуд акцияларга пропорционал равишда (1 дона акцияга қўшимча равишда 2 дона акция) жойлаштирилиши сабабли имтиёзли ҳуқуқ қўлланилмайди;
- ушбу чиқарилувдаги акциялар номинал қийматда жойлаштирилади (1154 сўм);
- ушбу акцияларга тўлов сифатида Компаниянинг 2019-2024 йиллар якунлари бўйича олинган соф фойдасидан Компания устав фондини ошириш шарти билан Компания ихтиёрида қолдирилган ҳамда 2019 йилда амалга оширилган капитализадан қолган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан амалга оширилади;
- ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда акциялар учун амалга оширилган тўловлар бўйича Компания бухгалтериясида тегишли “проводка” берилади;
- ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳакиқий эмас деб топилганда Компания томонидан оммавий ахборот воситаларида ва Корпоратив маълумотлар ягона порталида, шу билан бирга Компания веб-сайтида расмий билдиришнома чоп этилади.