Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан, Кузатув кенгаши раиси Ғ.Каршибоев сўзга чиқиб, жамият фаолиятининг 2021 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни қайта тасдиқлаш, жамиятнинг 9 360,650 млн. сўм соф фойдасини, 2022 йил
24 мартда ўтказилган йил якуни бўйича умумий йиғилиш қарорига асосан
30 фоизини яъни 2 808,194 млн.сўм дивиденд тўлашга йўналтирилган ва акциядорларга ўз вақтида тўлаб берилган, “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 06/04-32/1539-сонли мурожаатига мувофиқ ҳамда “Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2022 йил 23 августдаги 17-3/105-1061-сон топшириғига асосан яна 45 фоизини 4 212, 292 млн.сўм дивидендга йўналтириш, шунда фойданинг жами 75 фоизини акциядорларга дивиденд тўлаш масаласини кўриб чиқиш ва акциядорлар муҳокомасига киритиш тўғрисида. Шунга мувофиқ, “Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти 2021 йил молиявий хўжалик фаолиятини 9 млрд. 360 млн. 649 минг 533 сўм 51 тийин молиявий натижа билан якунлаган.
Жамият фаолиятининг 2021 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини қайта тасдиқлаш ҳамда 9 млрд. 360 млн. 649 минг 533 сўм 51 тийин соф фойдасини:
45 фоизини – 4 млрд. 212 млн. 292 минг. 290 сўмини дивиденд тўлашга йўналтириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклиф киритди;
Ҳар бир имтиёзли акцияларнинг бир донаси учун 200 сўмдан жами 312 минг 600 сўм ҳамда ҳар бир оддий акциялар учун 4501,9358 сўмдан жами 4 млрд. 211 млн. 979 минг 690 сўм дивиденд тўловлари тўғри келаётганлиги ва бу қонунда белгиланган (2022 йил 25 сентябрдан 2022 йил 25 ноябргача) муддатларда амалга оширилишини билдирди.
Йиғилиш иштирокчилари муҳокамаси эшитилгандан сўнг, раислик этувчи кун тартибидаги ушбу учинчи масалани овозга қўйиш таклифини берди:
Таклиф этилган кун тартибидаги учинчи масала бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Овоз бериш натижалари қуйидагича:
т/р тарафдорлар қаршилар бетарафлар
1 775 411 (100 фоиз) йўқ йўқ
УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Акциядорлар томонидан кўриб чиқилиб тавсия этилган “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖнинг бугунги навбатдаш ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркиби тасдиқлансин.
2. “Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорларининг бугунги умумий йиғилишини олиб бориш тартиби ва регламенти тасдиқлансин.
3. “Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи қайта тасдиқлансин ҳамда жамиятнинг 9 млрд. 360 млн. 649 минг 533 сўм 51 тийин соф фойдаси қуйидагича қайта тақсимлансин.
2021 йил соф фойданинг 45 фоизини – 4 млрд. 212 млн. 292 минг. 290 сўмини акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилсин. Бунда ҳар бир имтиёзли акцияларнинг бир донаси учун 200 сўмдан жами 312 минг 600 сўм ва ҳар бир оддий акциялар учун 4501,9358 сўмдан жами 4 млрд. 211 млн. 979 минг 690 сўм тўғри келаётганлиги ва дивидент тўловлари қонунда белгиланган муддатларда амалга оширилсин.
Дивидендлар 2022 йил 25 сентябрдан 2022 йил 25 ноябргача бўлган муддатда тўлансин. Йил якуни бўйича фойданинг қайта тақсимоти ва дивидентларни ўз вақтида тўлаш масъулияти жамият бош ҳисобчиси О.Йўлдошевга юклатилсин.