Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
“ГАРАНТ БАНК” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ
Кун тартиби:
1. Банк акциядорлари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Банк акциядорлари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
3. Банк Кузатув кенгашининг 2024 йил фаолияти натижалари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
4. Банк Бошқаруви раисининг Банкнинг 2024 йил молиявий – хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Банкнинг 2024 йилги фаолияти бўйича ташқи аудиторининг хулосасини эшитиш, йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
6. Кузатув кенгашининг айрим аъзоларини ваколатини муддатидан олдин тугатиш ва Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
7. Банк ташқи аудиторини тасдиқлаш ва уни хизмат ҳақининг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида.
8. Банкнинг балансдан ташқари моддаларда ҳисобга олинадиган активлар ҳисобварағидаги кредитлар ва ҳисобланган фоизларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида.
9. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш (янги таҳрирда) тўғрисида.
Йиғилиш 2025 йил 25 июн куни соат 16-00да Тошкент шаҳри, С.Барака кўчаси 78-уйда ўтказилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2025 йил 19 июн ҳолатига тузилади.
Йиғилиш қатнашчилари 2025 йил 25 июн куни соат 15.00 дан 15.45 гача рўйхатга олинади.
Акциядорлар Умумий йиғилишга доир материаллар билан Тошкент шаҳри С.Барака кўчаси 78-уйда жойлашган “Гарант банк” АЖнинг Бош офисида танишишлари мумкин. Электрон почта манзили: info.garantbank@uz, веб сайти: www.garantbank.uz.
Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
КУЗАТУВ КЕНГАШИ
Маълумот учун телефонлар: 71-256-41-55
Информация об организации
Название:
“Garant bank” aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
“Garant bank” AJ
ИНН:
201053901
Адрес:
г. Ташкент, Мирабадский район, ул. Саид Барака, 78