1. “Ўзбектелеком” АК томонидан 6 395 521 084 сўм миқдоридаги 5 542 046 дона, эгасининг номи ёзилган, оддий, ҳужжатсиз шаклдаги, номинал қиймати 1 154 сўм бўлган қўшимча акцияларни чиқариш ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда очиқ савдолар орқали жойлаштирилсин.
2. Мазкур чиқарилишдаги акциялар қуйидаги шартлар ва тартибда амалга оширилиши белгилансин:
Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): эгасининг номи ёзилган, оддий.
Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз.
Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1 154 сўм.
Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): 5 542 046.
Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 6 395 521 084.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули: Ушбу чиқарилишдаги акциялар сони чекланмаган инвесторлар орасида очиқ обуна йўли билан жойлаштирилади.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: Ушбу чиқарилишдаги акциялар ваколатли давлат органи томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб 365 кун ичида жойлаштирилади.
Жойлаштиришни бошланиш санаси: ушбу акцияларнинг қўшимча чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ахборот эълон қилинган кундан эътиборан 15 (ўн бешинчи) кун.
Жойлаштиришни тугаш санаси: ушбу чиқарилишдаги энг охирги акция жойлашган кун, лекин қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 365 кундан ортиқ бўлмаган муддатда.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилаётганда акциядорлар билан уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш орқали жойлаштирилади.
Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг имтиёзли ҳуқуқдан қолган қисми очиқ обуна усулида уюшган бозорда яъни “Тошкент” республика фонд биржасида қимматли қоғозлар савдоси қоидаларида белгиланган тартибда фонд биржаси орқали чекланмаган потенциал инвесторлар орасида жойлаштирилади.
Эмитентнинг андеррайтери: “Portfolio Investments” масъулияти чекланган жамияти (“Portfolio Investments” МЧЖ), 100170, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй, +998(71) 267-75-75, e-mail: info@piamg.uz, веб-сайт: www.piamg.uz.
Тошкилот профессионал фаолият юритиши учун берилган лицензия рақами ва санаси: Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун 2018-йил 23 январьдаги Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан чекланмаган муддатга берилган 1298-сон лицензия.
Эмитент ва андеррайтер ўртасида тузилган шартнома санаси ва рақами: 2023-йил 10 февральдаги 1/2023-сон шартнома.
Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Компания томонидан акцияларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги, яъни 2023 йил 29 сентябрь ҳолатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Компания акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санада эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда, қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган жамиятнинг бошқарув органи томонидан белгиланган жойлаштириш нархи бўйича олишни таклиф этиши шарт. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган санадан эътиборан 10 (ўн) кунни ташкил этади, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди. Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жайлаштириш баҳоси, шу жумладан жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуққа эга шахслар учун акциялар баҳоси қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланади, бироқ, номинал қийматдан кам бўлмаган баҳода жойлаштирилади.
Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақт пул маблағлари билан амалга оширилади. Пулдан ўзга воситалар билан ҳақ тўлаш кўзда тутилмаган.
Имтиёзли ҳуқуқда уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори орқали сотиладиган акцияларни тўлаш “Алоқабанк” АК 20210000904074838001 ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.
“Тошкент” республика фонд биржаси орқали амалга ошириладиган олди-сотди битимлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва муддатлари мазкур Биржанинг савдо қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан акцияларни қўшимча чиқариш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кун ичида ушбу чиқаришдаги акциялар умуман (бир донаси ҳам) жойлаштирилмаган тақдирда мазкур чиқарилишдаги акциялар амалга ошмаган деб топилади, ва улар муомаладан олиниши лозим ва амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кунлик муддатда акциялар тўлови сифатида олинган воситалар белгиланган тартибда қайтарилади.