Қўшимча акцияларни жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қуйидагича тасдиқлансин:
Акцияларни жойлаштириш усули – Ушбу чиқарилишдаги акциялар акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим қилган холда очиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Акцияларни жойлаштиришнинг муддати – Чиқарилаётган акциялар ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кун муддатда жойлаштирилади.
Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – Акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун хужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 15 (ўн бешинчи) кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади.
Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим.
Акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – Қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш акцияларни жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси (андеррайтер) «KAPITAL – DEPOZIT» МЧЖ томонидан амалга оширилади. Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш хуқуқи тақдим этилади. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи, имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан бошлаб 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилганда акциядорлар билан ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битим тузиш йўли билан жойлаштирилади ва хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси томонидан рўйхатга олинади.
Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали чекланмаган инвесторлар орасида “Тошкент” Республика фонд биржаси (Тошкент РФБ) савдо майдончаларида (листинг) жойлаштирилади. Тошкент РФБда акцияларни жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби - Жамиятнинг акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2023 йил
12 октябрь ҳолатига шакллантирилган Жамиятнинг акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Жамият акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 5 (беш) кун ичида оммавий ахборот воситаларида (openinfo.uz ва “Биржа”газетаси) ва жамият веб-сайтида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган акциядорларига акцияларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда олишни таклиф этади.
Билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.
Имтиёзли хуқуқдан бошқа шахслар фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Акцияларни жойлаштириш баҳоси – Ушбу чиқарилишдаги акциялар инвесторларга, шунингдек имтиёзли ҳуқуқга эга шахсларга ҳам, 1 000 (бир минг) сўм қийматда жойлаштирилади.
Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади.
Акциялар учун тўловлар пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади. Акциялар учун пул тўловлари «O’zbekinvest» EISK» AJнинг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 11-даха, 32А-уйда жойлашган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг (қисқача - Ўзмиллийбанк) Юнусобод филиалидаги 2021 6000 9005 9868 2001 ҳисоб рақамига қабул қилинади. Банк коди: 00450.
Жамият акциялари учун тўловлар акцияларни жойлаштириш муддати ичида амалга оширилиши керак.
«Тошкент» РФБ орқали амалга ошириладиган олди – сотди битимлари бўйича ҳисоб – китоб қилиш тартиби ва муддатлари ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Тўловлар нақдсиз шаклида, ўрнатилган тартибда лицензияга эга инвестиция воситалари орқали «Тошкент» РФБ махсус депозит рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби - Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади:
«O’zbekinvest» EISK» AJ томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти – 28) «O’zbekinvest» EISK» AJ расмий вэб - сайтида (www.uzbekinvest.uz), «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси расмий вэб - сайтида (www.uzse.uz), Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ва оммавий ахборот воситаларида ошкор этилади.
Акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб топилган санадан сўнг 5 (беш) иш куни давомида акциялар учун тўланган маблағлар Жамият томонидан акциядорланинг аризаларида кўрсатилган банк хисоб рақамларига ўтказиб бериш орқали қайтарилади.