6. “Ипотека-банк” AТИБ устав капиталини кўпайтириш ва қўшимча акциялар чиқариш тасдиқлансин.
6.1. “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг (кейинги ўринларда – Банк) номинал қиймати 1 сўм бўлган 844 633 300 000 дона умумий қиймати
844 633 300 000 сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги 21-қўшимча чиқарилаётган акцияларини жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш
шартлари қуйидагича белгилансин:
1) Чиқарилаётган акциялар ёпиқ обуна усули билан Банк акциядорларининг имтиёзли равишда олиш ҳуқуқи қўлланилган ҳолда, OTP Bank Nyrt.га жойлаштирилади.
2) Ушбу чиқарилаётган акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) календарь куни давомида жойлаштирилади.
Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот ва
акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи тўғрисидаги билдиришнома қонунчиликка мувофиқ эълон қилиниб, акциядорларнинг чиқарилаётган акцияларни
имтиёзли равишда олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги биринчи кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига
тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади.
Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, ушбу
акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кундан ошмаслиги лозим.
3) Ушбу чиқарилишдаги акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш орқали
қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Акциялар жойлаштирилиши жараёнида андеррайтерлар жалб қилиниши кўзда тутилмаган.
Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугагунига қадар чиқарилаётган акциялар имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга
жойлаштирилмайди.
Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар OTP Bank Nyrt.га жойлаштирилади.
4) Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга.
Акциядор ушбу чиқарилишдаги акцияларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Банк акцияларини имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати 2023 йил 10 ноябрь куни ҳолатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестрининг
маълумотлари асосида тузилади.
Банк акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 10 (ўн) кун ичида оммавий ахборот воситаларида билдиришномани эълон қилиш
орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни олишни таклиф этади.
Билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш
тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони
кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка (Банкнинг Бош офиси, филиаллари ёки банк хизматлари офислари (марказлари)
орқали) юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида
Банкка (Банкнинг Бош офиси, филиаллари ёки банк хизматлари офислари (марказлари) орқали) тақдим этилиши керак.
Акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан
фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
5) Чиқарилаётган акциялар номинал қиймати бўйича 1 (бир) сўмдан жойлаштирилади.
6) Акциялар учун тўловлар миллий валютада фақат пул маблағлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда OTP Bank Nyrt. томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ, акциялар учун тўланган пул маблағлари қабул қилинади ва ушбу маблағлар Банкнинг тегишли
ҳисобварақларида ҳисоби юритилади.
7) Чиқарилаётган акцияларнинг олтмиш фоиздан кам қисми жойлаштирилганда, ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб ҳисобланади.
Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, Банк томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот Банкнинг веб-сайтида,
корпоратив ахборот ягона порталида ҳамда “Тошкент” Республика фонд биржаси веб-сайтида ўрнатилган тартибда эълон қилинади.
Акциялар учун тўланган маблағлар акциядорнинг аризасида кўрсатилган банклардаги ҳисоб рақамларига ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан
бошлаб, 10 (ўн) кун давомида тўлиқ ўтказиб берилади.
6.2. “Қимматли қоғозлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан Акциялар қўшимча чиқарилиши
тўғрисидаги қарор 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва уни тасдиқланганлиги бўйича имзолаш ваколати Кузатув кенгаши аъзоси Р. Махкамовга берилсин.
Акциялар чиқарилишини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш “Ипотека-банк” AТИБ Бошқаруви зиммасига юклатилсин.