1. Чиқарилаётган акциялар тури, шакли, номинал қиймати, сони, ҳажми ва жойлаштириш усули қуйидагича белгилаш:
- эгасининг номи ёзилган акциялар тури: оддий;
- акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз;
- акцияларнинг номинал қиймати: 5 000 (беш минг) сўм;
- акцияларнинг сони: 40 000 000 (қирқ миллион) дона;
- чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича): 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;
- акцияларни жойлаштириш усули: чиқарилаётган акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этиш билан очиқ обуна орқали жойлаштирилади;
- акцияларни жойлаштириш баҳоси: акциялар бозор нархида лекин номинал қийматидан паст бўлмаган баҳода жойлаштирилади;
- акциялар бўйича тўловлар шакли: акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар юридик шахслар учун нақдсиз шаклда (пул ўтказиш йўли билан), жисмоний шахслар учун нақд пул ва нақдсиз шаклда амалга оширилади;
- чиқарилишдаги ҳар бир акция билан тақдим этиладиган хуқуқлар:
оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ва банк Уставига мувофиқ банкнинг акциядорлари реестрига киритилиши, депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш, банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш, банк тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш орқали банкни бошқаришда иштирок этиш, банк Уставига мувофиқ банкнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш, олган дивидендини эркин тасарруф этиш, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш, ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш, қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш, шу жумладан, бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига, шунингдек қонунчиликда ва банк Уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.
Акцияларни жойлаштириш тартиби:
- қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда Банк Уставининг 9.17. – бандига асосан банк овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорлар уларни ўзларига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилаётганда акциядорлар билан биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битими тузилиши мумкин. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали чекланмаган инвесторлар орасида «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржасида жойлаштирилади. «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржасида акцияларни жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди;
- акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси: Акциялар қўшимча чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 15 (ўн бешинчи) кун, бироқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, акцияларни жойлаштириш ушбу аризалар келиб тушган кундан кейинги иш кунида, лекин қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот белгиланган тартибда ошкор қилинганидан кейин камида икки ҳафта ўтгач бошланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси банк ҳисоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади;
- акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси: Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим;
- акцияларни жойлаштириш муддати: акциялар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида рўйхатга олинган санадан бошлаб 365 кун ичида жойлаштирилади;
- қўшимча акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда, акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб топилган санадан 10 (ўн) кун ичида акциялар учун тўланган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда инвесторларга қайтарилади.
Акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг асл нусхаси билан Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчасида жойлашган Акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк”да, нусхалари билан банкнинг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси кўчаси 53-уйда жойлашган Тошкент банк хизматлари марказида, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси 14-уйда жойлашган Миробод рақамли филиалида, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Мустақиллик кўчаси 24-уйда жойлашган Зангиота банк хизматлари марказида, Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний шоҳкўчаси 69-уйда жойлашган Фарғона банк хизматлари марказида, Бувайда тумани, Янгиқўрғон қишлоғи, Ҳилол кўчаси 22-уйда жойлашган Бувайда банк хизматлари марказида, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Олтиариқ МФЙ, Амир Темур кўчаси 1-уйда жойлашган Олтиариқ банк хизматлари марказида, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Бирлик МФЙ, Чустий кўчаси 23-уйда жойлашган Чуст банк хизматлари марказида танишиш мумкин.
Банк томонидан эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўловлар олинмайди ва ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ва аризасиз эмиссия рисоласини таништириш учун инвесторларга тақдим этилади.
Мазкур чиқарилиш тўғрисидаги ахборот корпоратив ахборотнинг ягона порталига (www.openinfo.uz), «Тошкент» Республика фонд биржасининг веб-сайтига (www.uzse.uz) ва банкнинг расмий веб-сайтига (www.universalbank.uz) жойлаштириш орқали ошкор қилинади.
2. Акцияларини жойлаштиришда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана 2023 йил 11 декабрь ҳолатига шакллантирилсин.