| 1 | “Invest Finance Bank” Акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти қўйидагича тасдиқлансин:
- асосий масалалар бўйича маърузачиларнинг чиқишларига – 20 дақиқагача;
- қўшимча чиқишлар, эътироз ва музокаралар учун – 5 дақиқагача;
- овоз бериш якунларини ҳисоблаш учун танаффус – 10 дақиқа. | 100 | 594 024 745 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | “InFinBank” АЖ бошқарув раиси Бобур Нодирханович Бурхановнинг ваколати муддатидан илгари 2023 йил 29 декабрдан тугатилсин. | 100 | 594 024 745 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | 3.1. “InFinBank” АЖ бошқарув раиcи вазифасини вақтинча бажариш 2024 йил 03 январдан бошлаб Нуманова Ольга Леонидовнага, унинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб олингунига қадар, юклатилсин;
3.2. Нуманова Ольга Леонидовна, унинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб олинганидан сўнг, “InFinBank” АЖ бошқарув раиcи этиб тайинлансин. | 100 | 594 024 745 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4 | “InFinBank” АЖ Кенгаши аъзоси Чумичев Глеб Модестовичнинг ваколати 2023 йил 29 декабрдан муддатидан илгари тугатилсин. | 100 | 594 024 745 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5 | Банк кенгаши таркибига Бурханов Бобир Нодирханович 2024 йил 03 январдан бошлаб уч йил муддат якунига кўра ўтказиладиган йиллик умумий йиғилишгача сайлансин. | 100 | 594 024 745 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6 | 6.1. Банкнинг 2023 йил III-чорак якунига кўра олинган 67 025 964 622,28 сўм соф фойдасини қуйидагича тақсимлансин:
- 2023 йил III чорак якуни бўйича соф фойдадан Умумий заҳира фондига – 10 000 000 000,00 сўм ўтказилсин;
- 2023 йил III чорак якуни бўйича соф фойдадан 45 000 000 000,00 сўмни дивиденд тўлаш учун йўналтирилсин.
6.2. 2023 йил III чорак якунига кўра Банкнинг ҳар бир жойлашган оддий акциясига 75,75 (етмиш беш сўм етмиш беш) тийиндан дивиденд тўлаб берилсин:
- дивидендларни пул маблағлари билан Банк Устави ва қонунчиликда белгиланган шакл ва муддатда тўлаб берилсин;
- дивидендларни тўлашни бошлаш санасини 2023 йил 28 декабр этиб белгилансин;
- дивидендларни тўлашни тугатиш санасини 2024 йил 25 феврал этиб белгилансин.
6.3. Банк акциядорлари уларга хисобланган дивидендларни чиқариладиган акцияларга тўлов сифатида юбориш ҳуқуқига эга этиб белгилансин.
6.4. 2023 йил III чорак якуни бўйича соф фойдадан қолган қисми - 12 025 964 622,28 сўм акциядорлар томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар тақсимланмасдан қолдирилсин. | 100 | 594 024 745 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7 | Банкнинг янги ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2024 йил 01 январдан кучга киритилсин. | 100 | 594 024 745 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 8 | “InFinBank” АЖ Кенгаши тўғрисида”ги Низомига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин | 100 | 594 024 745 | 0 | 0 | 0 | 0 |