Овоз бериш натижалари асосида, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 60-моддасидаги талаблар, жумладан Акциядорлар умумий йиғилишида овозга қўйилган масала бўйича қарор акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилиниши ҳисобга олиниб, Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги учинчи масала, яъни «Tashkent City» ХИМда сотилган 6-лот ҳудудида танланган ер майдонини беғараз ажратиш ҳамда «Tashkent City» дирекцияси тасарруфига ўтказиб бериш бўйича қарор қабул қилинмади.