1. Жамият ижроия органининг қуйидагилар ҳақида берган ахбороти маълумот ва ижро қилиниши учун қабул қилинсин:
- Жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилганлиги;
- Шу ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд эмаслиги, бозор фаолияти икки ойдан буён тўхтаб турган бўлсада ер солиғи, мулк солиғи ҳисобланиши давом этиб турганлиги, бу ҳолат давом этса жамиятнинг молиявий аҳволи қийинлашиб қолиши кутилиши сабабли жамиятни юридик шахс сифатида ихтиёрий тугатиш мақсадга мувофиқ деб топилганлиги;
- агар зарурият юзага келганда давлат идоралари ва бошқа манфаатдор ёки бошқа тегишли ташкилотлар томонидан таклифлар билдирилса жамиятни фаолиятини тугатиш ишларини тўхтатиб, тиклаш имконияти мавжудлиги;
- давлат идоралари, манфаатдор ташкилотлар ёки бошқа тегишли мутасаддиларнинг ҳудуддан самарали фойдаланиш таклифига асосан аҳолига манфаатли бўлган бирор йўналишда ҳудудда бирор самарали фаолият тури ташкил этилиши мумкинлиги.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги «Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорлари ҳудудларида қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
366-сонли қарорига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 22 декабрдаги
1116-сонли, 2020 йил 13 февралдаги 148-сонли қарорларига ва бошқа ҳужжатларга асосан, жалб қилинган инвестиция ҳисобидан жамият устав фондини ошириш бўйича қарор қабул қилинганлиги;
Жамият ҳудудида амалга оширилган қурилиш ишлари якунлангандан сўнг, қурилиш ташкилоти қурилган объектни Авизо орқали жамият маъмуриятига топширгандаги рақамларда банк кредити фоизи, устамалар ва бошқа харажатлар қўшилмаганлиги;
Банкдан кредит олиб қурилишга сарфланган маблағлар бўйича банк кредити фоизи, устамалари ва бошқа харажатлари бўйича судларнинг қарорларида, Халқ банкининг хатларида ва тегишли ҳисоб-китоблар асосида тайёрланган маълумотга кўра қурилиш объектининг таннархи барча харажатлар қўшилганда ўзгариши (жадвал иловада), бунда аввал авизо орқали қабул қилинган бино-иншоотлар таннархига ўзгартириш киритиш орқали ушбу масалани ҳал қилиниши;
1.1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 22.07.1999 йилда 1226-рақам билан рўйхатдан ўтказилган, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Тошкент автомобил халқа йўли манзилида жойлашган (ИНН: 202966895) “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ 2024 йил 29 февралдан ихтиёрий тугатилсин (жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган номлари: “Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori” акциядорлик жамияти, “Toshkent qishloq xo’jalik mahsulotlari ulgurji bozori” АЖ).
1.2. Белгилансики, агар зарурият юзага келганда давлат идоралари ва бошқа манфаатдор ёки бошқа тегишли ташкилотлар томонидан топшириқлар берилса жамият фаолиятини тугатиш ишлари тўхтатилиб, фаолиятни тиклаш имконияти мавжудлиги, ёки давлат идоралари, манфаатдор ташкилотлар ёки бошқа тегишли мутасаддиларнинг ҳудуддан самарали фойдаланиш таклифига асосан аҳолига манфаатли бўлган бирор йўналишда ҳудудда бошқа самарали фаолият тури ташкил этилиши мумкинлиги.