3.1. “НКМК” АЖ Жанубий кон бошқармасига қарашли, баланс қолдиқ қиймати 167 880 137,39 сўмни ташкил қиладиган, Кадрлар тайёрлаш бўлими биноси Давлат активларини бошқариш агентлигига “Инсон” ижтимоий хизматлар марказини жойлаштириш учун “НКМК” АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига берилганлиги инобатга олинсин ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.2. “НКМК” АЖ устав капитали “НКМК” АЖ акциядорлари эгалигидаги оддий акциялар сонини мутаносиб равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобидан 164 523 та, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳисобидан 3 358 тага, жами 167 881 донага қисқартириш йўли билан 167 881 000 сўмга камайтирилсин. Бунда топширилган Бинонинг баланс қолдиқ қиймати ва уставнинг камайтириладиган миқдори орасида юзага келган 862,61 сўм фарқ НКМК АЖнинг кейинги акциялар чиқарилувида инобатга олинсин.