1. “Uzum Bank” акциядорлик жамиятининг устав капитали номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган 150 000 000 (бир юз эллик миллион) дона умумий қиймати 150 000 000 000 (бир юз эллик миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялар чиқариш орқали кўпайтирилсин.
Қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш муддати ва шартлари қуйидагича белгилансин:
акцияларни жойлаштириш усули – ушбу чиқарилишдаги акциялар Банк акциядорларига имтиёзли равишда олиш ҳуқуқини қўллаган ҳолда, «CONTINENT ARM INVESTMENTS» масъулияти чекланган жамиятига ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади;
акцияларни жойлаштиришнинг муддати – қимматли коғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органида акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги Қарор давлат руйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 180 (бир юз саксон) куни ташкил этади;
акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот ва акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи тўғрисидаги билдиришнома қонунчиликка мувофиқ эълон қилиниб, акциядорларнинг чиқарилаётган акцияларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги биринчи кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади;
акцияларни жойлаштиришнинг тугаш санаси – охирги акцияни жойлаштирилган сана, лекин қимматли коғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 180 (бир юз саксон) кундан ошмаслиги керак;
акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – чиқарилаётган акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади;
Ушбу чиқарилишдаги акцияларини жойлаштириш андеррайтерлар иштирокисиз амалга оширилади;
Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугагунига қадар чиқарилаётган акциялар имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштирилмайди. Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар «CONTINENT ARM INVESTMENTS» масъулияти чекланган жамиятига жойлаштирилади;
мазкур чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга аккциядорлар рўйхати 2024 йил 07 февраль ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади;
Жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисидаги билдириш ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 5 (беш) календар куни ичида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Билдириш матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар берилади;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) кунни ташкил этади;
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка (Бош офис ва банк филиаллари орқали) тақдим этиш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугатилади;
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди;
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар мазкур қарорда белгиланган тартибда «CONTINENT ARM INVESTMENTS» масъулияти чекланган жамиятига жойлаштирилади;
ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш баҳоси – ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш, шу жумладан имтиёзли хуқуққа эга акциядорлар ўртасида жойлаштириш 1 000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади;
Ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси (сўм) да амалга оширилади. Aкцияларни сотишдан тушган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядорларининг алоҳида шахсий ҳисобварақларида - 30318 (устав капитали - оддий) ҳисобга олинади;
Потенциал олувчи томонидан акциялар учун тўловлар потенциал олувчи ва эмитент ўртасида тузилган, инвестиция воситачиси томонидан рўйхатга олинган шартномага, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
Aкциялар учун тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Пул кўринишида бўлмаган воситалар орқали тўлов кўзда тутилмайди;
ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби – Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови воситалари ушбу чиқарилиши ҳақиқий эмас деб тан олинган кундан бошлаб ўн куни ичида эмитент томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб берилади