Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисобварағи тасдиклансин:жамиятда 2023 йил якунлари бўйича 34.945.275.000 сўм соф фойда олинган бўлиб, - Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сонли қонуни 12-бандида “Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан) 2024 йилнинг 1 июлига қадар 2023 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланади ҳамда 2024 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилади. Шунингдек, устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган олтин қазиб олувчи корхоналар 2023 ва 2024 йиллардаги соф фойдасининг 100 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидендлар тарзида ўтказади” деб белгилаб қўйилганидан келиб чиқиб, соф фойдани 50% қисми яъни, 17472637500 сўми акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилсин, жамиятнинг захира жамғармаси деярли устав фондни 15%га яқинлашиб қолганлиги сабабли 1519329564 сўм ажратилсин, шунда заҳира жамғармаси тўлиқ шакллантирилади, Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ, жамиятнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, кенгаш аъзоларига соф фойдани 0,148% қисми, яъни 52000000 сўми ажратилсин. Қолган 15901307936 сўм соф фойда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 41 моддаси (41.4) ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 48-моддаси (48.3.) талабларидан келиб чиқиб, акциядорларга дивиденд беришга, яъни капитализация йўли билан жамият устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан оширишга йўналтирилсин (ёқлаган 32294987959-97,91 %, қарши- 0-0%, бетараф 696252510-2,09%);