«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг 2021-2023 йиллардаги соф фойдаси ҳисобидан жами 26 355 740 558,92 сўм, жумладан 2021 йил якуни бўйича 259 694 591,11 сўм, 2022 йил якуни бўйича 7 357 646 842,12 сўм ва 2023 йил якуни бўйича 18 738 399 125,69 сўм соф фойдаси Жамиятнинг устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда, Жамиятнинг устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилган 2023 йил якуни бўйича 18 738 399 125,69 сўм соф фойдасининг 39 951 085,24 сўм қисми Жамиятнинг устав капиталини келгусида кўпайтиришда ҳисобга олиниши белгилансин.
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамияти устав капиталининг миқдори ўз капитали ҳисобидан, яъни 2021-2023 йиллардаги соф фойдасининг жами 26 315 789 473,68 сўм миқдорини, жумладан 2021 йил якуни бўйича соф фойдасидан 259 694 591,11 сўмни, 2022 йил якуни бўйича соф фойдасидан 7 357 646 842,12 сўмни ва 2023 йил якуни бўйича соф фойдасидан 18 698 448 040,45 сўмни, шундан қонунчиликка мувофиқ солиқ солишдаги 1 315 789 473,68 сўм ёки 5 фоизидан тегишинча юридик шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари бўйича фойда солиғини тўлов манбаида тўлашга ва жисмоний шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан озод этилганлиги инобатга олиниб уларга тўлаб беришга ҳамда 25 000 000 000 сўмни номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 25 000 000 (йигирма беш миллион) дона умумий қиймати 25 000 000 000 (йигирма беш миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан устав капиталини кўпайтиришга акциядорларининг эгалик қилган акциялари сонига ва турига мутаносиб равишда йўналтириш орқали 50 000 000 000 (эллик миллиард) сўмдан 75 000 000 000 (етмиш беш миллиард) сўмга етказилсин.
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 25 000 000 (йигирма беш миллион) дона умумий қиймати 25 000 000 000 (йигирма беш миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялари ёпиқ обуна орқали муомалага чиқарилсин ҳамда мазкур қўшимча чиқарилаётган акцияларнинг жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қуйидагича белгилансин:
1) Чиқарилаётган акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 5-кун (бешинчи кун) ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида кўрсатилган Жамият акциядорлари ўртасида улар эгалик қилган акциялар сонига ва турига мутаносиб равишда 2:1 коэффициентда ёпиқ обуна усули билан жойлаштирилади;
2) Чиқарилаётган акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар куни давомида жойлаштирилади;
- акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6-кун (олтинчи кун) ҳисобланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади;
- акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, ушбу акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар кунидан ошмаслиги лозим;
3) Чиқарилаётган акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида бирор бир фуқаролик-ҳуқуқий битим (шартнома) тузилмасдан жойлаштирилади.
Акциялар жойлаштирилиши жараёнида андеррайтерлар жалб қилиниши кўзда тутилмайди;
4) Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ кўзда тутилмаган;
5) Чиқарилаётган акциялар номинал қиймати бўйича 1 000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади;
6) Акциялар учун тўловлар Эмитентнинг 2024 йил 1 январь ҳолатига ўз капитали, яъни 2021-2023 йиллардаги фаолияти якуни бўйича соф фойдаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар ўтказиш орқали амалга оширилади;
7) Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун тўланган маблағлар 10 (ўн) кун давомида қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар ўтказиш орқали тўлиқ қайтарилади.
«TEMIRYO’L-SUG’URTA» акциядорлик жамиятининг Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори тасдиқлансин ва уни тасдиқланганлиги бўйича имзолаш ҳуқуқи йиғилиш раиси Р.Калонхўжаевга берилсин.