«Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши йиғилишининг 2020 йил 15 октябрдаги 1-сонли баёнига асосан «O‘zbekinvest Hayot SK» АЖнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш мақсадида «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси» акциядорлик жамияти томонидан 5,0 млрд. сўм миқдорида маблағлар жамиятнинг устав капиталини ошириш учун йўналтирилганини инобатга олиб, «O‘zbekinvest Hayot SK» АЖнинг умумий қиймати 5 000 000 000 (беш миллиард) бўлган, номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмлик 5 000 000 (беш миллион) дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги оддий акциялари қўшимча чиқарилиши амалга оширилсин.
Жамиятнинг кўшимча акцияларини қуйидаги шартлар асосида чиқариш ва жойлаштириш кўзда тутилсин:
• Ушбу акциялар чиқарилуви ёпик обуна орқали Жамиятнинг ягона акциядорига, яъни «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси» акциядорлик жамиятига жойлаштирилади.
• Ушбу чиқарилишдаги акциялар мазкур акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) календарь куни давомида жойлаштирилади.
Жойлаштиришни бошланиш санаси: мазкур акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санаси.
Жойлаштиришни тугаш санаси: ушбу чиқарилишнинг охирги акция жойлаштирилган куни ҳисобланиб, ушбу сана акцияларни жойлаштиришни бошланиш санасидан бошлаб 60 (олтмиш) кундан ошмаслиги лозим.
• Ушбу чиқарилишдаги акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик – хуқуқий битим асосида тегишли шартномалар тузиш ва уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш йули билан жойлаштирилади. Бунда андеррайтерларни жалб қилиш кўзда тутилмаган.
• Ушбу чиқарилишдаги акциялар 1 000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади.
• Ушбу чикарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасидаги пул маблағлари билан амалга оширилади. Акциялар бўйича тўловлар пул маблағлари билан нақд ёки нақдсиз шаклида амалга оширилади.