1.Қуйидагилар:
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59-моддасига мувофиқ, жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 19-апрелдаги “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-163-сон қарорида 2024-йил 1-июлдан бошлаб, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилиши назарда тутилганлиги;
Жамият Уставининг 7.3-бандида жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш мазкур масала кузатув кенгаши томонидан маъқулланганидан сўнг, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши кўрсатилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-422-сон қарорига асосан республика мулкида бўлган устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, жумладан тижорат банкларининг (маҳаллий ҳокимият органлари муассислигидаги жамиятлардан ташқари) ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, шунингдек, уларга ўзгартириш киритиш бўйича масалаларни кузатув кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг, акциядорлар умумий йиғилишига киритиш тартибини жорий этиш белгиланганлиги;
Жамият кузатув кенгаши мажлисининг 2024-йил 29-августдаги 11-сон баёни билан жамиятнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмаси лойиҳаси маъқулланганлиги ва тасдиқлаш мақсадида ягона акциядор кўриб чиқиши учун киритиш бўйича қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.