1.1. Бунда жамият фаолиятини сақлаб қолган ҳолда замоновий бозорга айлантириш, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жой барпо этиш шартларида бино ва иншоотларини тегишли ер участкаси билан бирга баҳоланган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш, шунингдек, бозор ўрнида замоновий “экобозор”, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини автотураргоҳи билан бирга барпо этиш, инвестор томонидан бозор ҳудудидаги хусусий мулк эгаларига компенсация тўловларини тўлаб бериш ёки хусусий мулк эгаллаган жойдан кам бўлмаган миқдорда жой ажратиш ва “экобозор”ни ўтказиб бериш бўйича аниқ шартларни белгилаб қўйиш назарда тутилсин.