“UZUM BANK” акциядорлик жамиятининг устав капитали номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўмдан бўлган 150 000 000 (бир юз эллик миллион) дона умумий қиймати 150 000 000 000 (бир юз эллик миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялар чиқариш орқали кўпайтирилсин.
Қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш муддати ва шартлари қуйидагича белгилансин:
– акцияларни жойлаштириш усули – ушбу чиқарилишдаги акциялар Банкнинг Ягона акциядори “UB ASSETS HOLDING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади;
– акцияларни жойлаштиришнинг муддати – қимматли коғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органида акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги Қарор давлат руйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 180 (бир юз саксон) кунни ташкил этади;
– акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот эълон қилинган кундан кейинги биринчи кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади;
– акцияларни жойлаштиришнинг тугаш санаси – охирги акцияни жойлаштирилган сана, лекин қимматли коғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 180 (бир юз саксон) кундан ошмаслиги керак;
– акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – чиқарилаётган акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади;
– ушбу чиқарилишдаги акцияларини жойлаштириш андеррайтерлар иштирокисиз амалга оширилади;
– ушбу чиқарилишдаги акциялар Банкнинг Ягона акциядори “UB ASSETS HOLDING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади;
– ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш баҳоси – ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш 1 000 (бир минг) сўмдан амалга оширилади;
– акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси (сўм) да амалга оширилади. Aкцияларни сотишдан тушган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Банк Ягона акциядори “UB ASSETS HOLDING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг алоҳида шахсий ҳисобварақасида - 30318 (устав капитали - оддий) ҳисобга олинади;
– Банк Ягона акциядори “UB ASSETS HOLDING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси томонидан акциялар учун тўловлар Банк Ягона акциядори “UB ASSETS HOLDING” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ва эмитент ўртасида тузилган, инвестиция воситачиси томонидан рўйхатга олинган шартномага, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Aкциялар учун тўлов нақд пулсиз шаклида амалга оширилади. Пул кўринишида бўлмаган воситалар орқали тўлов кўзда тутилмайди;
– ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби – ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови воситалари ушбу чиқарилиши ҳақиқий эмас деб тан олинган кундан бошлаб ўн куни ичида эмитент томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб берилади.