1. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Ариповнинг 2024 йил 3 декабрдаги
29/18-30-хдфу-сонли кўрсатмаси ижро учун ҳамда Банк Бошқарувининг 2024 йил 3 декабрдаги 801-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. АТ “Алоқабанк”нинг Устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали оширилсин.
3. Чиқарилаётган акциялар эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акциялар шаклда номинал қиймати 1 (бир) сўм бўлган, 500 000 000 000 (беш юз миллиард) дона ёки номинал қиймати бўйича 500 000 000 000 (беш юз миллиард) сўм миқдорида белгилансин.
4. Чиқарилаётган акциялар ёпиқ обуна йўли билан имтиёзли ҳуқуқ қўлланилган ҳолда жойлаштирилсин. Чиқарилишдаги акцияларнинг имтиёзли ҳуқуқни фойдаланишдан кейин қолган қисми фуқаро Ахмедов Махмуд Мадаминович, Каримов Зоиржон Тохирович, Хайдаров Акрам Адхамович, Юнусалиев Шухрат Рахимович ва Фозилов Ҳусанжон Неъматовичларга мутаносиб равишда жойлаштирилсин.
5. Чиқарилаётган акциялар жойлаштириш муддати қўшимча акцияларни чиқарилиш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йил (365 кун) мобайнида жойлаштирилсин.
6. Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – мазкур акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот ва қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли ҳуқуқни амал қилиш муддати тўғрисидаги билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 11 (ўн биринчи) куни. Агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, жойлаштиришни бошлаш санаси охирги ариза келиб тушган кундан кейинги иш кунидан бошланади, бунда жойлаштиришнинг бошланиш санаси эълон ва билдиришнома берилган кундан бошлаб 10 (ўн) кундан кам бўлмаслиги лозим. Агар жойлаштириш санаси дам олиш кунига тўғри келса, банкнинг ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун кейинги биринчи иш куни жойлаштириш санаси ҳисоблансин.
7. Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси - мазкур акциялар сўнги акциянинг жойлаштириш санаси, лекин акциялар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йил (365 кун) муддатдан ошмасин.
8. Мазкур чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари (андеррайтерлар) жалб этилмасин.
9. Банк томонидан акцияларни жойлаштиришда оддий (овоз берувчи) акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санага шакллантирилган банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилсин.
10. Акциядорлар билан имтиёзли ҳуқуқни қўллаган ҳолда акцияларни жойлаштириш амалга оширилган тақдирда биржадан ташқари уюшмаган бозорда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битим тузиш орқали амалга оширилсин. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин биржадан ташқари уюшмаган бозорда фуқарорлар Ахмедов Махмуд Мадаминович, Каримов Зоиржон Тохирович, Хайдаров Акрам Адхамович, Юнусалиев Шухрат Рахимович ва Фозилов Ҳусанжон Неъматовичлар билан банк ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали жойлаштирилсин.
11. Акциядорларнинг қўшимча чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш туғрисида”ги Қонунининг 35 ва 36-моддаларига асосан уларга тегишли бўлган оддий (овоз берувчи) акциялар миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилсин.
12. Имтиёзли ҳуқуқни амал қилиш муддати тегишли ахборот эълон қилинган кундан бошлаб 10 (ўн) кунни ташкил этсин. Бунда, акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 5 (беш иш) куни мобайнида, Банк акциядорларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда уларнинг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти тўғрисида хабардор қилсин. Эълонда: жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор сотиб олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
13. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни сотиб олиш тўгрисида ўзининг исм-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўгрисидаги ҳужжатни Банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка тақдим этилиши керак. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса тугаши белгилансин. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайсин.
14. Ушбу чиқарилишидаги акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган нархда (шу жумладан, имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларга) жойлаштирилсин. Акциялар жойлаштириш нархи қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар коньюнктурасидан келиб чиққан банк Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
15. Мазкур акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилсин. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар пул маблағлари билан нақдсиз шаклда амалга оширилсин.
16. Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда, Банк томонидан мазкур ҳолат бўйича расмий тарзда оммавий ахборот воситалари орқали эълон берилсин. Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган кундан бошлаб, 10 (ўн) кун мобайнида акциялар учун қабул қилинган тўловлар ўрнатилган тартибда қайтарилсин.