4. “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорларнинг 2024 йил 14 ноябрдаги 26-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилишининг еттинчи (қўшимча акциялар чиқариш тўғрисида) сонли қарори бекор қилинсин.
4.1. 6 082 852 000,00 сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялари чиқарилсин.
597,89 сўм кейинги акция чиқарилишида тақсимланиши учун қолдирилсин.
“Ўзмиллийбанк” АЖнинг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 6 082 852 дона умумий қиймати 6 082 852 000,00 сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялари чиқарилсин.
“Ўзмиллийбанк” АЖнинг қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари қуйидагича белгилансин:
• ушбу чиқарилишдаги акциялар ёпиқ обуна орқали 2025 йил 3 феврал холатига шакллантирилган реестрдаги акциядор (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 583 – F – сонли фармойишига асосан) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жойлаштирилади:
- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлигига 6 082 852 дона.
• Ушбу чиқарилишдаги акциялар қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) бозорида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги ўртасида акцияларни олди-сотди шартномаси (акцияларни жойлаштириш шартномаси) тузиш ва ушбу шартномани ўрнатилган тартибда “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонасида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш орқали жойлаштирилади.
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилиниши кўзда тутилмаган.
• ушбу чиқарилишдаги акциялар 1000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади;
• ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 583 – F – сонли фармойишига асосан банкнинг Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, 1 – уй манзилида жойлашган “Халқаро банк ва молия маркази” бино ва иншоотларини баланс (қолдиқ) қийматида “Ўзмиллийбанк” АЖ тасарруфига ўтган объект ҳисобидан амалга оширилади;
• ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўлов воситалари ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун давомида қайтарилади.
Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор матни иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти Кенгаши аъзоси М.Норгитовга ушбу қарор матнини тасдиқлаш ваколати берилсин.