1.2. “Toshkent tovar xomashyo birjasi” aksiyadorlik jamiyati нинг акциялари қўшимча чиқарилишини жойлаштириш бўйича қуйидаги тартиб ва шартлар белгилансин:
Ушбу акциялар чиқарилувидаги акциялар ёпиқ обуна орқали Боисов Сардор Собирджонович (Boisov Sardor Sobirdjonovich) ва “Solomon” масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 305830159)га жойлаштирилади.
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар мазкур акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санасидан бошлаб 1 (бир) йил ичида жойлаштирилади.
Жойлаштиришни бошланиш санаси: мазкур акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кун.
Жойлаштиришни тугаш санаси: ушбу чиқарилишнинг охирги акция жойлаштирилган куни ҳисобланиб, ушбу сана акцияларнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санасидан бошлаб 1 (бир) йилдан ошмаслиги лозим.
- Акцияларни жойлаштириш Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси орқали савдо қоидаларига асосан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда андеррайтерларни жалб қилиш кўзда тутилмаган.
- Ушбу чиқаришдаги акцияларни Боисов Сардор Собирджонович (Boisov Sardor Sobirdjonovich) ва “Solomon” масъулияти чекланган жамиятига жойлаштирилиши бўйича барча акциядор розилигини инобатга олиб, имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик.
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар 5 000 (беш минг) сўмдан жойлаштирилади.
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасидаги пул маблағлари билан нақд ёки нақдсиз шаклда амалга оширилади.
- Акциядорлар акциялар учун тўловни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан инвестиция воситачиси томонидан рўйхатдан ўтказилган акциядор ва эмитент ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
- Банк реквизитлари: АТ «Aloqabank» Миробод ҲКХКМ
- МФО: 00401
- Ҳисоб рақами: 20210000605725769001.
- Ушбу чиқарилишдаги акциялар 100 %дан кам миқдорда жойлаштирилганда, ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб ҳисобланади. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда акциялар учун тўлов сифатида олинган пул маблағлари ушбу чиқарилиш амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида акциядорларга тўлиқ қайтариб берилади.