1. «MULTICARD PAYMENT» АЖнинг ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган, 6 000 000 (олти миллион) дона умумий ҳажми 6 000 000 000,0 (олти миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акцияларини қўшимча чиқарилиши амалга оширилсин.
2. Акцияларни чиқариш ва жойлаштириш тартибининг қуйидаги шартлари белгилансин:
2.1. Акцияларни чиқариш ва жойлаштириш тартибининг қуйидаги шартлари белгилансин:
(2.1) Ушбу чиқарилишдаги акцияларининг жойлаштириш усули (очиқ ёки ёпиқ обуна):
Ушбу чиқарилиш акциялари Жамият акциядорлари IDIYEV ILXOM AMINOVICH ва ZAKIROV RUSTAM RINATOVICH ҳамда Жамиятнинг қўшимча чиқарилаётган акцияларини сотиб олиш учун акцияларга обуна сифатида маблағлар йўналтирган MARKING YEVGENIY GENNADEVICH, BOZOROV ALISHER SA’DULLOYEVICH ва MUTALOV AVAZ MURATOVICHларга ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади. Бунда, жамиятнинг овоз берувчи акциялар эгаси бўлган акциядорлари чиқарилаётган акцияларни ўзларига тегишли бўлган шу турдаги акцияларга мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига эгалар;
(2.2) Ушбу чиқарилиш акцияларини жойлаштириш муддати:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар, мазкур акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 1 (Бир) йил ичида жойлаштирилади;
Жойлаштиришнинг бошланиш санаси - ушбу қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот ва қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли ҳуқуқни амал қилиш муддати тўғрисидаги билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 11 (ўн биринчи) куни. Агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, жойлаштиришни бошлаш санаси охирги ариза келиб тушган кундан бошлаб кейинги иш кунидан бошланади.
Агар жойлаштириш санаси дам олиш кунига тўғри келса, кейинги биринчи иш куни жойлаштириш санаси ҳисобланади;
Жойлаштиришнинг тугаш санаси - ушбу чиқаришнинг охирги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ aкцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 1 (Бир) йилдан ортиқ бўлмаган муддатда.
(2.3) Ушбу чиқарилиш акцияларини жойлаштириш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар «MULTICARD PAYMENT» АЖ акциядорлари – IDIYEV ILXOM AMINOVICH ва ZAKIROV RUSTAM RINATOVICH ҳамда Жамиятнинг қўшимча чиқарилаётган акцияларини сотиб олиш учун акцияларга обуна сифатида маблағлар йўналтирган MARKING YEVGENIY GENNADEVICH, BOZOROV ALISHER SA’DULLOYEVICH ва MUTALOV AVAZ MURATOVICHларга ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Акцияларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси орқали савдо қоидаларига асосан амалга оширилади.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар учун андеррайтер жалб қилинмайди.
(2.4) Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Жамият акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуқга эга акциядорлар рўйхати 2025 йил 11 апрель ҳолатига шакллантирилган Жамият акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.
Жамият акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган ўз акциядорларига акцияларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда сотиб олиш таклифини билдиради.
Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган кундан бошлаб 10 (ўн) кунни ташкил этади.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддатидан аввал жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.
Жамият имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар акцияларни олиш бўйича имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштиришга ҳақли эмас.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда жамият томонидан реализация қилинади.
Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
(2.5) Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар номинал қиймати бўйича, яъни ҳар бири 1 000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади.
(2.6) Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:
Акциялар учун тўловлар пул маблағлари билан нақд ва нақдсиз шаклда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда амалга оширилади.
Шунингдек, имтиёзли ҳуқуқ бўйича жойлаштириладиган акциялар учун тўлов пул маблағлари билан амалга оширилади.
Банк реквизитлари:
Х/С: 20208000305255407004
«Анор банк» АЖ МФО: 01183
(2.7.) Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда жамият томонидан акциялар тўлови сифатида олинган асосий воситаларни қайтариш тартиби:
Мазкур чиқарилиш амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу чиқарилишдаги акциялар тўлови учун олинган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган кундан бошлаб, 10 кун ичида қайтарилади.