2.1. “InFinBank” АЖнинг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 240 000 000 (икки юз қириқ миллион) дона, умумий қиймати 240 000 000 000 (икки юз қириқ миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий, ҳужжатсиз шаклдаги ва номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 300 000 000 (уч юз миллион) дона, умумий қиймати 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган имтиёзли, ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялари муомалага чиқарилсин.
2.2. Қўшимча акцияларни жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қўйидагича тасдиқлансин:
–чиқарилаётган акциялар тури ва шакли – оддий ва имтиёзли, ҳужжатсиз;
–чиқарилаётган акциялар сони:
оддий акциялар - 240 000 000 (икки юз қириқ миллион) дона;
имтиёзли акциялар – 300 000 000 (уч юз миллион) дона.
–чиқарилаётган ҳар бир акциянинг номинал қиймати – 1 000 сўм;
–чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича) – 540 000 000 000 (беш юз қириқ миллиард) сўм;
–акцияларни жойлаштириш усули – Ушбу чиқарилишдаги акциялар акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим қилган холда очиқ обуна орқали жойлаштирилади.
–акцияларни жойлаштиришнинг муддати – Чиқарилаётган акциялар ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кун муддатда жойлаштирилади.
–Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – Акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун хужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 15 (ўн бешинчи) кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади.
–Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим.
–Акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – Қўшимча чиқарилаётган акциялар Банк томонидан мустақил равишда андеррайтерлар жалб қилинмасдан жойлаштирилади. Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш хуқуқи тақдим этилади. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи, имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан бошлаб 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилганда акциядорлар билан ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битим тузиш йўли билан жойлаштирилади ва хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиси томонидан рўйхатга олинади.
Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали чекланмаган инвесторлар орасида “Тошкент” Республика фонд биржаси (Тошкент РФБ) савдо майдончаларида (листинг) жойлаштирилади. Тошкент РФБда акцияларни жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
–Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш баҳоси - Ушбу чиқарилишдаги акциялар Банк Кузатув кенгаши қарори билан белгиланадиган бозор баҳосида, бироқ номинал баҳосидан паст бўлмаган нархда жойлаштирилади.
– Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби - Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2025 йил 08 май ҳолатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Банк акциялари чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 5 (беш) кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган акциядорларига акцияларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда олишни таклиф этади.
Билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка тақдим этилиши керак.
Имтиёзли хуқуқдан бошқа шахслар фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
– Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби - Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади.
Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар нақд ва/ёки нақдсиз шаклда, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1-уй манзили бўйича жойлашган “Invest Finance Bank” акциядорлик жамияти (қисқа номи – «InFinBank» АЖ) Бош офисидаги 29830000800001041022 ҳисоб рақамларига қабул қилинади, Банк коди: 01041.
Жамият акциялари учун тўловлар акцияларни жойлаштириш муддати ичида амалга оширилиши керак.
«Тошкент» РФБ орқали амалга ошириладиган олди – сотди битимлари бўйича ҳисоб – китоб қилиш тартиби ва муддатлари ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Тўловлар нақдсиз шаклида, ўратилган тартибда лицензияга эга инвестиция воситалари орқали «Тошкент» РФБ махсус депозит рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
–Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда банк томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби – Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади:
“InFinBank” АЖ томонидан ушбу ҳолат тўғрисида қонунчиликда ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти – 28 ёки Қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳақиқий эмас деб топиш муҳим факти - 29) оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz), Республика фонд биржасининг веб-сайтида (www.uzse.uz) ва Банкнинг расмий вэб- сайтида (www.infinbank.com) эълон қилинади.
Акциялар чиқарилуви амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган санадан сўнг 5 (беш) иш куни давомида акциялар учун тўланган маблағлар Банк томонидан акциядорларнинг банк хисоб рақамларига ўтказиб бериш орқали қайтарилади.