1.1. Жамият устав фонди миқдорини номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 10 000 000 (ўн миллион) дона умумий хажми 10 000 000 000 (ўн миллиард) сўм бўлган эгасининг номи ёзилган оддий, хужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларни чиқариш орқали 10 000 000 000 (ўн миллиард) сўмдан 20 000 000 000 (йигирма миллиард) сўмга сўмга кўпайтирилсин.
1.2. Қўшимча акцияларни жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қўйидагича тасдиқлансин:
•Акциялар тури – эгасининг номи ёзилган оддий акциялар.
•Акциялар сони – 10 000 000 (ўн миллион) дона.
•Номинал қиймати – 1 000 (бир минг) сўм.
•Умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича) – 10 000 000 000 (ўн миллиард) сўм.
•Акцияларни жойлаштириш усули – Акциялар Жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тақдим қилган холда, ёпиқ обуна орқали Жамиятнинг акциядорлари ўртасида қуйидагича жойлаштирилади:
1Rustamov Ulugbek Shaxzodovich - 500 000 дона;
2 Fayziyev Rustam Murodjonovich - 500 000 дона;
3 Abdukadirov Baxodir Miragzamovich 500 000 дона;
4 Azimov Ilyas Ulugbekovich - 3 500 000 дона;
5 Gulamkadirov Azizillo Izotillayevich - 2 500 000 дона;
6 Azimov Ilxom Ulugbekovich - 2 000 000 дона;
7 Usmanov Djaxongir Mirjalilovich 500 000 - дона.
•Акцияларни жойлаштиришнинг муддати – Чиқарилаётган акциялар ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кун муддатда жойлаштирилади.
•Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – Акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун хужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 11 (ўн биринчи) кун, бироқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ўтгунига қадар Жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, акцияларни жойлаштириш ушбу аризалар келиб тушган кундан кейинги иш кунида бошланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади.
• Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кундан ошмаслиги лозим.
• Акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – Қўшимча чиқарилаётган акциялар Жамият томонидан мустақил равишда, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини жалб этмасдан, жойлаштирилади. Қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этган холда ёпиқ обуна орқали амалга оширилади. Акцияларнинг имтиёзли ҳуқуқ бўйича жойлаштирилиши уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида акциядорлар билан тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битими тузиш орқали амалга оширилади. Акциядорлар томонидан имтиёзли хуқуқ қўлланилмаган ёки имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда барча акциялар ёпиқ обуна орқали уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битимини тузиш йўли билан Жамиятнинг акциядорлари ўртасида қуйидагича жойлаштирилади:
1 Rustamov Ulugbek Shaxzodovich - 500 000 дона;
2 Fayziyev Rustam Murodjonovich - 500 000 дона;
3 Abdukadirov Baxodir Miragzamovich - 500 000 дона;
4 Azimov Ilyas Ulugbekovich - 3 500 000 дона;
5 Gulamkadirov Azizillo Izotillayevich - 2 500 000 дона;
6 Azimov Ilxom Ulugbekovich 2 000 000 дона;
7 Usmanov Djaxongir Mirjalilovich - 500 000 дона;
• Акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби - Жамиятнинг акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2025 йил 30 май ҳолатига шакллантирилган Жамиятнинг акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Жамият акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 5 (беш) кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган акциядорларига акцияларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда олишни таклиф этади.
Билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн кун) кун давомида амал қилади.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.
Акцияларни жойлаштириш баҳоси – Ушбу чиқарилишдаги акциялар жамият акциядорларига, шу жумладан акцияларни олишга имтиёзли ҳуқуқка эга шаҳсларга ҳам, 1 000 (бир минг) сўм қийматда жойлаштирилади.
• Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар нақд ва/ёки нақдсиз шаклда Жамиятнинг Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Шимолий Навои хиёбони, 31-уй манзили бўйича жойлашган «ASIA ALLIANCE BANK» акциядорлик тижорат банкидаги (қисқача - «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ) 2020 8000 8049 4271 3001 ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилади (Банк коди: 01095).
Акциялар учун тўланадиган нақд пуллар Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навои хиёбони, 31-уй «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ кассасига қабул қилинади.
Жамият акциялари учун тўловлар акцияларни жойлаштириш муддати ичида амалга оширилиши керак.
• Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби - Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади:
«CLICK» Aksiyadorlik jamiyati томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти – 28 ёки Қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳақиқий эмас деб топиш - 29) «CLICK» Aksiyadorlik jamiyati расмий вэб-сайтида (click.uz), корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ошкор этилади.
Акциялар чиқарилуви амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган санадан сўнг 5 (беш) иш куни давомида акциялар учун тўланган маблағлар Жамият томонидан акциядорланинг банк ҳисоб рақамларига ўтказиб бериш орқали қайтарилади.