1. Қуйидагилар ижро учун қабул қилинсин:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев-нинг 2024 йил 25 - 26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича 21 - сонли баёни;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 апрелдаги “Наманган вилоятини ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 202-38м-сон (ХДФУ) қарори.
2. Йирик битим тузиш масаласи тасдиқлансин. Бунда:
- “Янги Наманган шаҳарчаси” ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган “Кўргазмалар маркази” бино ва иншоотларини қуриш билан боғлиқ жараёнларни молиялаштириш мақсадида “Ўзбекекспертиза” АЖ томонидан 20 млрд.сўм ажратилиши тўғрисида битим тузиши, битимда буюртмачи сифатида Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси белгилансин;
- “Янги Наманган шаҳарчаси” ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган замонавий “Кўргазмалар маркази” бино ва иншоотларини Савдо-саноат палатаси томонидан қуриш ишлари якунлангандан сўнг, мазкур бино ва иншоотлари баланс қийматида “Ўзбекэкспертиза” АЖ балансига ўтказиб берилиши белгилансин.
3. Жамият томонидан акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этиш ва 1 дона оддий акциянинг бозор қиймати 78 986 (етмиш саккиз минг тўққиз юз саксон олти) сўмдан сотиб олиниши тўғрисида Корпоратив маълумотлар ягона порталига (www.openinfo.uz) ҳамда Жамиятнинг расмий веб – сайти (www.expertiza.uz)да жойлаштириш орқали эълон берилсин.