1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил
30 августдаги 200/09-2-қр-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2024 йил 21 октябрдаги 195-сон буйруғига асосан
“НКМК Жамғармаси” ДМ балансидаги 77 790 455 000,0 (етмиш етти миллиард етти юз тўқсон миллион тўрт юз эллик беш минг) сўм қийматда баҳоланган Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 12а-уйда жойлашган Жамият ваколатхонаси бино ва иншоотлари (кейинги ўринларда – Ваколатхона) 77 790 455 000,0 сўм қийматда Жамиятга унинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига топишириш-қабул қилиш далолатномаси асосида берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жамият томонидан жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 77 790 455 000,0 (етмиш етти миллиард етти юз тўқсон миллион тўрт юз эллик беш минг) сўм миқдоридаги 77 790 455 (етмиш етти миллион етти юз тўқсон минг тўрт юз эллик беш) дона оддий акциялар жойлаштирилсин. Бунда, Жамият ягона акциядори – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эгалигидаги оддий акциялар сони 77 790 455 донага кўпайтирилсин ҳамда қабул қилинган Мулкий мажмуанинг баҳоланган қиймати ва уставнинг кўпайтирилган миқдори орасида юзага келган 862,61 сўм фарқ Жамиятнинг кейинги акциялар чиқарилувида инобатга олинсин.
3. Ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали Жамият ягона акциядори – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига жойлаштирилсин.
4. Акциялар “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида”ги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 1 (бир) йил ичида биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри битимлар тузиш орқали жойлаштирилсин.
5. “НКМК” АЖнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги Устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Корпоратив котибият мудири – Корпоратив маслаҳатчи
С.Н. Муртазаев “НКМК” АЖ Уставининг янги таҳририни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
7. “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида”ги қарор 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида”ги қарорни имзолаш ваколати Жамият Кузатув кенгаши аъзоси Х.Б.Мустафаевга тақдим этилсин.
9. Корпоратив котибият мудири – Корпоратив маслаҳатчи
С.Н. Муртазаев “НКМК” АЖ Уставининг янги таҳрири ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида”ги қарорни ваколатли давлат органи томонидан рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.