1. “Ўзбектелеком” АКнинг 2024 йилда олган 41 629 720 881,31 сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин:
резерв фондига – 5 % ёки 2 081 486 044,04 сўм;
модернизация ва янги технологиялар фондига – 10 % ёки 4 162 972 088,13 сўм;
имтиёзли акциялар учун дивиденд тўловига – 6,83 % ёки 2 845 904 211 сўм;
оддий акциялар учун дивиденд тўловига – 50 % ёки 20 814 860 440,66 сўм (ҳар бир дона оддий акция учун 76,30 сўмдан), шундан:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги улуши учун – 14 487 746 318,83 сўм;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги улуши учун – 438 472 941,08 сўм;
- “Радиоалоқа, радиоэшитириш ва телевидение маркази” ДУК улуши учун 73 393 371,4 сўм;
- “Unicon” фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” ДУК улуши учун 457 838,68 сўм;
- “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси” АЖ улуши учун 5 391 896 135,19 сўм;
- оддий акция эгалари бўлган бошқа юридик ва жисмоний шахслар улуши учун 422 893 835,47 сўм;
- стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш ва кредит тўловларини амалга ошириш мақсадида Компания тасарруфида қолдириш учун – 28,2 % ёки 11 724 498 097,46 сўм.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукумат қарорлари ва фармойишларига асосан Компания томонидан аввал ажратилган беғараз хайрия ва ҳомийлик маблағлари давлат улуши учун (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Радиоалоқа, радиоэшитириш ва телевидение маркази” ДУК ва “Unicon” фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” ДУК улушларига) ҳисобланган 15 000 070 469,99 сўм дивиденд маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
2. “Ўзбектелеком” АКнинг стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш ва кредит тўловларини амалга ошириш учун қолдирилган маблағлар кейинчалик капитализация қилиниши, яъни қўшимча акциялар чиқарилиши орқали Компания Устав фондини оширилишига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
3. “Ўзбектелеком” АК Ижроия органи (Н.Хасанов):
- режалаштирилган лойиҳаларни молиялаштириш учун Компания ихтиёрида қолдирилаётган маблағларни мақсадли ишлатилишини таъминласин;
- дивидендлар 2025 йилнинг 28 июнидан 2025 йилнинг 26 августига қадар тўланишини таъминласин.