2. “Ориент Финанс” ХАТБнинг номинал қиймати 1 250 сўм бўлган 589 147 188 (беш юз саксон тўққиз миллион бир юз қирқ етти минг бир юз саксон саккиз) дона умумий қиймати 736 433 985 000 (етти юз ўттиз олти миллиард тўрт юз ўттиз уч миллион тўққиз юз саксон беш минг) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий, ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларни муомалага чиқарилсин;
2.1. Қўшимча акцияларни жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қўйидагича тасдиқлансин:
• Чиқарилаётган акциялар тури – эгасининг номи ёзилган оддий акциялар.
• Акциялар чиқарилишининг шакли – ҳужжатсиз.
• Чиқарилаётган акциялар сони – 589 147 188 (беш юз саксон тўққиз миллион бир юз қирқ етти минг бир юз саксон саккиз) дона.
• Чиқарилаётган акцияларнинг номинал қиймати – 1 250 сўм.
• Чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича) – 736 433 985 000 (етти юз ўттиз олти миллиард тўрт юз ўттиз уч миллион тўққиз юз саксон беш минг) сўм.
• Акцияларни жойлаштириш усули – Ушбу чиқарилишдаги акциялар ёпиқ обуна орқали Банкнинг оддий акцияларига эгалик қилувчи акциядорлари ўртасида қуйидагича жойлаштирилади:
1. «TECHEXPERTMASH» МЧЖ 65 577 686 дона;
2. «METRAFOR» МЧЖ - 21 875 053 дона;
3. Polatov Saken Djetibayevich - 336 724 796 дона;
4. Axmedjanova Sitora Baxadirovna - 164 969 653 дона.
• Акцияларни жойлаштиришнинг муддати – Чиқарилаётган акциялар ваколатли давлат органи томонидан рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кун муддатда жойлаштирилади.
• Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – Акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун хужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 11 (ўнбиринчи) кун, бироқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, акцияларни жойлаштириш ушбу аризалар келиб тушган кундан кейинги иш кунида бошланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади.
• Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кундан ошмаслиги лозим.
• Акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – Қўшимча чиқарилаётган акциялар Банк томонидан мустақил равишда, андеррайтерларни жалб этмасдан жойлаштирилади. Қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали амалга оширилади. Акцияларнинг имтиёзли ҳуқуқ бўйича жойлаштирилиши уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида акциядорлар билан тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битими тузиш орқали амалга оширилади. Акциядорлар томонидан имтиёзли хуқуқ қўлланилмаган ёки имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда барча акциялар ёпиқ обуна орқали қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида қонунчиликда белгиланган тартибда, савдо ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ битим тузиш орқали қуйидагича жойлаштирилади:
1. «TECHEXPERTMASH» МЧЖ - 65 577 686 дона;
2. «METRAFOR» МЧЖ - 21 875 053 дона;
3. Polatov Saken Djetibayevich - 336 724 796 дона;
4. Axmedjanova Sitora Baxadirovna - 164 969 653 дона.
• Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби – Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2025 йил 23 июл ҳолатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Банк акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 5 (беш) кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган акциядорларига акцияларни мазкур акциядорларда мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда сотиб олишни таклиф этади.
Билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.
Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкга тақдим этилиши керак.
• Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш баҳоси – Ушбу чиқарилишдаги акциялар, шу жумладан акцияларни олишга имтиёзли ҳуқуққа эга шаҳсларга ҳам, 1 250 (бир минг икки юз эллик) сўм қийматида жойлаштирилади.
• Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар нақд ва/ёки нақдсиз шаклда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5 уй манзили бўйича жойлашган “Ориент Финанс” хусусий акциядорлик тижорат банкидаги (қисқача - “Ориент Финанс” ХАТБ) 29830 ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилади (МФО 01071).
Банк акциялари учун тўловлар акцияларни жойлаштириш муддати ичида амалга оширилиши керак.
Қимматли қоғозлар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда эмитент томонидан қимматли қоғозлар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби – Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади:
“Ориент Финанс” ХАТБ томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш хақидаги муҳим факт – 28 ёки Қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳақиқий эмас деб топиш муҳим факти - 29) “Ориент Финанс” ХАТБ расмий вэб сайтида (http://ofb.uz/), «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси расмий вэб сайтида (www.uzse.uz) ва Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz) ошкор этилади.
Акциялар чиқарилуви амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган санадан сўнг 5 (беш) иш куни давомида акциялар учун тўланган маблағлар Банк томонидан акциядорланинг банк хисоб рақамларига ўтказиб бериш орқали қайтарилади.