Ўзмиллийбанк” АЖнинг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган
1 069 933 365 дона умумий қиймати 1 069 933 365 000,00 сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялари чиқарилсин.
“Ўзмиллийбанк” АЖнинг қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари қуйидагича белгилансин:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна):
ушбу чиқарилишдаги акциялар ёпиқ обуна орқали банк акциядорлари улушларига мутаносиб равишда, яъни қуйидаги тартибда жойлаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлигига – 435 949 182 дона;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 633 984 183 дона.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати:
ушбу чиқарилишдаги акциялар, мазкур акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 15 (ўн беш) календар куни ичида жойлаштирилади;
Жойлаштиришнинг бошланиш санаси - ушбу қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтган кунидан бошланади.
Жойлаштиришнинг тугаш санаси - ушбу чиқаришнинг охирги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ aкцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 15 (ўн беш) календар кунидан ортиқ бўлмаган муддатда.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби:
ушбу чиқарилишдаги акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги тартибда жойлаштирилади:
955 029 158 дона (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига – 389 130 944 дона ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига – 565 898 214 дона) акциялар фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилмаган ҳолда амалга оширилади;
114 904 207 дона (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига – 46 818 238 дона ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига – 68 085 969 дона) акциялар фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилган ҳолда амалга оширилади.
Акцияларни жойлаштирилиши жараёнида андеррайтер жалб қилинмайди.
Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда имтиёзли ҳуқуқ назарда тутилмаган.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби:
ушбу чиқарилишдаги акциялар 1000 (бир минг) сўмдан жойлаштирилади.
Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:
ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўлов банкнинг биринчи ярим йиллик соф фойди учтав капиталига йўналтирилган қисми ва банк балансига қабул қилинган бино ҳисобидан амалга оширилади.
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби:
Мазкур чиқарилиш амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу чиқарилишдаги акциялар тўлови учун олинган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган кундан бошлаб, 10 кун ичида қайтарилади.