7.1. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024 йил якуни бўйича 2 630 008 050 897 сўм миқдоридаги соф фойдаси, шунингдек 2023 йил якуни бўйича соф фойдасининг жамиятни ривожлантириш учун ўз ихтиёрида қолдирилган 137 132 650 345,27 сўм қисми қуйидагича тақсимлансин:
а) 131 500 402 544,85 сўм (5%) Жамиятнинг захира фондига;
б) 263 000 805,09 сўм (0,01%) Жамиятнинг Инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
в) 263 000 805 089,70 сўм (10%) ҳомийлик ёрдамини кўрсатишга;
г) 1 455 162 441 111,45 сўм Жамиятнинг акциялари бўйича дивиденд тўлашга йўналтириш, шу жумладан:
– 3 054 732 875,00 сўм имтиёзли акциялар бўйича дивиденд тўлашга (бир дона имтиёзли акцияга дивиденд миқдори 125 сўмни ташкил этмоқда);
– 1 452 107 708 236,45 сўм (шундан 1 315 124 806 510,01 сўм 2024 йил соф фойдасидан (50%) ва
136 982 901 726,44 сўм 2023 йил якуни бўйича соф фойданинг Жамиятни ривожлантириш учун қолдирилган қисми) оддий акциялар бўйича дивиденд тўлашга (бир дона оддий акцияга дивиденд миқдори 32 сум 65 тийинни ташкил этмоқда), бунда давлат улуши бўйича ҳисобланаётган дивиденд ҳисобидан:
726 053 854 118,23 сўм углеводородларни қазиб чиқаришни оширишга қаратилган геологик-техник тадбирлар ва геология-қидирув ишларини молиялаштириш учун жамият ихтиёрида қолдиришга ва ушбу маблағлар ҳисобига Жамият устав капиталидаги давлат улушини оширишга;
131 500 402 544,85 сўм Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасига;
101 602 234 400,00 сўм Энергетика вазирлигининг бюджетдан ташқари Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармасига;
2 781 449 000,00 сўм Таълим кластери фаолиятини молиялаштиришга;
138 020 837 920,00 сўм Тошкент ш., М.Улугбек т-ни, Дўрмон йўли к-си, 143 манзилида жойлашган бино-иншоотлар ва кўп йиллик кўчатлар баҳоланган қийматда давлат улушига ҳисобланган дивидендларни чегириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилишига;
352 148 930 253,38 сўм давлат бюджетига йўналтирилсин;
д) 917 214 051 691,18 (шундан 917 064 303 072,35 сўм (24,81%) фойда 2024 йилда ва 149 748 618,83 сўм фойда 2023 йилда олинган) жамиятни ривожлантириш учун ўз ихтиёрида қолдирилсин.
7.2. Дивидендларни тўлаш мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб олтмиш кун ичида акциядорларнинг пластик карталарига/ҳисоб рақамларига нақдсиз пул маблағларини ўтказиш орқали амалга оширилсин.
7.3. Мазкур қарор қабул қилинишидан уч иш куни олдин шакллантирилган “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлар реестрига кирган акциядорлар дивиденд олишга ҳақлидирлар.
7.4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви (Сидиқов) акциядорларга ҳисобланган дивидендларни ўз вақтида тўланиши таъминлансин.