Жамиятнинг 2022 йил ҳисобот йилида олинган 285285,0 минг сўм соф фойдасини тақсимланишида қуйидагилар инобатга олинсин:
Норматив ҳужжат сифатида Адлия вазирлигидан 1209-сон рақам билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг (бугунги кундаги Иқтисодият ва молия вазирлиги) 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон буйруғи билан тасдиқланган “Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидалари (7-илова) 62-бандида “«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» (450-сатр) моддаси ҳисоби бўйича тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи ҳисобларида (8700) юритиладиган ҳисобот йилининг соф фойдаси (зарари) ва ўтган йилларнинг жамғарилган фойдаси (зарари)да акс эттирилади” деб белгилаб қўйилганлиги.
Яъни Ф-1 шаклдаги 450-сатрни расмийлаштириш тартибига тушунтириш берилгани.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”нинг (рўйхат рақами 1181, 2022 йил 23 октябр) 361-банди 2 хатбошисида “Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счетнинг дебетига 9900 “Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади” деб кўрсатилгани.
Бундан ташқари ушбу йўриқноманинг:
362 бандида. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700)нинг бошқа счетлар билан боғланиши кўрсатилгани
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг боғланиши
Дебет Кредит
1 ҳисобот даврида аниқланган якуний молиявий натижа тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) счётига ўтказилди:
фойда суммаси
зарар суммаси 9910
8710 8710
9910
Шундан келиб чиқиб, ушбу нормативлар ва унда келтирилган ўтказмалар намуналари асосида “Олой деҳқон бозори” АЖнинг бухгалтерияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Адлия вазирлигидан 2000 йил 3 июлдаги 942-сон рақам билан норматив ҳужжат сифатида давлат рўйхатидан ўтган йўриқномаси асосида ҳисобот йили (2022 йил)да олинган 285 285,0 минг сўм соф фойдасини 2023 йил 15 февралидан кечиктирмай (Ф-2, 270 сатр) Ф-1 шаклдаги 450-сатрда боғланган ҳолда акс эттирганидан кейин йил бошидаги -1 119 299,8 минг сўм зарар камайиб, йил охирида -834 015,1 минг сўмни ташкил қилгани (бухгалтерия баланси Ф-1 ва Ф-2 шакллари илова қилинади).
Демак бундан келиб чиқиб, ушбу нормативлар асосида ҳисобот йилида (2022) олинган соф фойда аввалги йиллардаги зарарни қоплашга тўлиқ йўналтирилган.
4.1. Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2022 йилдаги ЎРҚ-813-сонли қонунлари 12-моддасида “Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан) 2023 йилнинг 1 июлига қадар 2022 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланади ҳамда 2023 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилади” деб белгилангани сабабли, ушбу ҳужжат ва юқоридаги келтирилган норматив ҳужжатларни инобатга олиб, мазкур масалада жамиятнинг манфаатларида иш юритаётган “GODE and LAW” адвакатлик фирмаси “Иқтисод ва молия вазирлиги”га 2023 йил 23 мартда М-19-сонли адвакатлик сўрови юборганлиги сабабли, адвакатлик сўровига келадиган жавобга қараб, келтириб ўтилаётган таклифни (соф фойда масаласидаги) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш орқали ўзгартириш мумкинлиги белгилаб қўйилсин.