Ўтган йиллар давомида тақсимланмай қолдирилган фойда ва 2022 МЙда олинган соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
2023 МЙ учун Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бир овоздан қарор қилади:
• 2022 МЙ якунига кўра олинган соф фойда ҳисобидан 209 967 730 774,55 (икки юз тўққиз миллиард тўққиз юз олтмиш етти миллион етти юз ўттиз минг етти юз етмиш тўрт сўм эллик беш тийин) сўм ҳамда ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан 216 441 788 838,08 (икки юз ўн олти миллиард тўрт юз қирқ бир миллион етти юз саксон саккиз минг саккиз юз ўттиз саккиз сўм саккиз тийин) сўм, ёки жами 426 409 519 612,63 (тўрт юз йигирма олти миллиард тўрт юз тўққиз миллион беш юз ўн тўққиз минг олти юз ўн икки сўм олтмиш уч тийин) сўм маблағ дивидендлар бўйича солиқ тўловини чегирган ҳолда Банк устав капиталини оширишга (капитализация) йўналтирилсин;
• 2022 МЙ якунига кўра олинган соф фойданинг қолган қисми – 2 375 639 037,14 (икки миллиард уч юз етмиш беш миллион олти юз ўттиз тўққиз минг ўттиз етти сўм ўн тўрт тийин) сўм ҳамда ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасининг қолган қисми – 356 884 727 243,45 (уч юз эллик олти миллиард саккиз юз саксон тўрт миллион етти юз йигирма етти минг икки юз қирқ уч сўм қирқ беш тийин) сўм, ёки жами 359 260 366 280,59 (уч юз эллик тўққиз миллиард икки юз олтмиш миллион уч юз олтмиш олти минг икки юз саксон сўм эллик тўққиз тийин)
маблағни Aксиядорлар умумий йиғилиши томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар тақсимламасдан қолдирилсин.