| 1 | Умумий йиғилишнинг уч кишидан иборат саноқ комиссияси таркиби ва қуйидаги аъзолари тасдиқлансин: Г.Бекназова, Д.Аллаберганова ва Д. Ахмеджанова | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ ижроия органининг 2022 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг 2022 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботи тасдиқлансин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ Кузатув кенгашнинг 2022 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5 | Жамият тафтиш комиссиясининг 2022 йил якунлари бўйича ўтказилган текширув натижалари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6 | “GREAT FOURS” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖда жамиятнинг 2022йил якунлари бўйича ўтказган аудиторлик текшируви бўйича ҳулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7 | Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича халқаро стандардларга асосан тайёрланган аудиторлик хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 8 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг 2022 йилда олган соф фойдаси қуйидагча тартибда тақсимлансин:
- Акциялар бўйича дивиденд тўловига (50%) – 204 095 440,0 сўм. Бунда ҳар бир акцияга 111,61 сўмдан дивиденд тўғри келади. Дивидендларни тўлаш амалдаги қонунчилик талабларига кўра жисмоний шахслар учун – уларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига ёки пластик карточкаларига, юридик шахслар учун эса – ҳисоб рақамларга ўтказиш орқали амалга оширилади. Дивидендларни тўлаш 2022 йилнинг 14 июнидан 1 августигача амалга оширилади.
- Меҳнат жамоасини 2022 йилдаги натижаларга эришишдаги меҳнатларини тақдирлаш учун, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган холда (10%) – 40 819 088,0 сўм;
- Ижро органини тақдирлаш учун, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган холда (5%) – 20 409 544,0 сўм;
- Кузатув кенгашига жамиятнинг соф фойдаси бизнес-режага нисбатан ортиғи билан бажарилган сумманинг 20%, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган холда (соф фойданинг 6,36%) – 25 960 939,97 сўм;
- Даромаднинг шаклланишида иштирок этган ходимларни рағбатлантириш учун, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган холда (2%) – 8 163 817,6 сум;
- Тўланишига ишонч бўлмаган, умидсиз дебитор қарздорликни камайтириш резерв фондига – (4,64%) -18 940 056,83 сўм;
- Илғор тадкикотлар, янги бизнес жараёнларни ва бозор талабига эга махсулотларни (хизматларини) ишлаб чикиш ва сотиш билан боғлиқ ходимларни ўқитиш ва ривожлантиришга - (2%) - 8 163 817.6 сўм;
- Кейинчалик жамият устав фондига капитализация қилиш шарти билан Инновацион ривожлантириш ва жамият моддий-техник базасини ривожлантиришга – (20%) – 81 638 176,0 сўм. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 9 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг Бош директор - Нурметов Санжарбек Бахтиярович билан тузилган меҳнат шартномаси уч йил муддатга узайтирилсин.
Кузатув кенгаш раиси жамият Бош директори – Нурметов Санжарбек Бахтиярович билан уч йил муддатга меҳнат шартномаси имзолансин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 10 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖ Кузатув кенгашига қуйидаги номзодлар уч йил муддатга тасдиқлансин:
Давлат активларини бошқариш Агентлиги номидан(давлат улуши - 46,34% )
1. Шукуров Худойберди Пўлатович Вазирлар Махкамаси бош мутахассиси
2. Тангриев Санжар Шамсикулович Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи
3. Каримов Фархад Музафарович Осиё тараққиёти банки эксперти (мустақил аъзо)
«Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ номидан (15,91%)
1. Латипов Сарвар Ильхомжон уғли «Ўзбекинвест» ЭИСК компанияси молия директори
Акциядор Хван Максимилиан Алексеевич номидан (1,08%)
1. Хван Максимилиан Алексеевич Акциядор, жисмоний шахс | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 11 | 2023 йилга «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг Тафтиш комиссиясига қуйидаги номзодлар тасдиқлансин:
1. Юнусов Шоввоз Шавкат ўғли - Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси;
2. Рахимов Хошим Амиркулович– “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ бош бухгалтери;
3. Тешабаев Косимжон Хакимович - Акциядор Хван Максимилиан Алексеевич номидан. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 12 | “FULL STOCK GROUP” МЧЖ томонидан тақдим этилган «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖда 2022 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 13 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг 2023 йил якуни бўйича молиявий натижаларини текширувдан ўтказиш бўйича ташқи аудитор сифатида “GREAT FOURS” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва ҳизмат хақи миқдори 11 050 000,0 сўм этиб белгилансин | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 14 | «MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI» АЖнинг иловага мувофиқ 86,4 млн.сўмлик тўланишига ишонч бўлмаган, муддати ўтган ва умидсиз дебитор қарздорликларни ҳисобдан чиқарилсин. | 100 | 1 469 465 | 0 | 0 | 0 | 0 |