“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил фаолияти якуни бўйича олинган 34 999 706 276 сўм 87 тийин соф фойдаси маълумот учун қабул қилинсин.
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасининг 1 749 985 313 сўм 84 тийин ёки 5,0 фоиз миқдори умумий захира фондига йўналтирилсин ва 6 410 630 295 сўм 41 тийин ёки 18,32 фоиз миқдори тақсимланмай тақсимланмаган фойда ҳисобварағида қолдирилсин.
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2016-2022 йиллар якуни бўйича олинган фойдасининг 52 631 578 947 сўм 37 тийин миқдори, жумладан 2016 йил якуни бўйича 47 268 735 сўм 53 тийин, 2017 йил якуни бўйича 1 918 807 065 сўм 73 тийин, 2018 йил якуни бўйича 4 242 804 343 сўм 92 тийин, 2019 йил якуни бўйича 14 392 348 852 сўм 47 тийин,
2020 йил якуни бўйича 1 379 669 424 сўм 02 тийин ва 2021 йил якуни бўйича
3 811 589 858 сўм 08 тийин тақсимланмаган фойдаси ҳамда 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасининг 26 839 090 667 сўм 62 тийин ёки 76,68 фоиз миқдори, шундан
қонунчиликка мувофиқ солиқ солишдаги 2 631 578 947 сўм 37 тийин ёки 5 фоизидан тегишинча юридик шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари бўйича фойда солиғини тўлов манбаида тўлашга ва жисмоний шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан озод этилганлиги инобатга олиниб уларга тўлаб беришга ҳамда 50 000 000 000 сўм устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришга акциядорларининг эгалик қилган акциялари сонига ва турига мутаносиб равишда йўналтирилсин.