1. АТ «Алоқабанк» фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича банк Бошқаруви Раисининг ҳисоботи тасдиқлансин ва ҳисобот давридаги иш фаолияти қониқарли деб белгиланди.
2. АТ «Алоқабанк» Бошқаруви томонидан 2023 йилда бажарилиши лозим бўлган қуйидаги устувор вазифалар тасдиқланди:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари бўйича банкка юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
- аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банкка бўлган ишончини мустаҳкамлаш орқали уларнинг бўш пул маблағларини қимматли қоғозлар ва депозитларга жалб қилиш;
- Бош банк ва ҳудуддаги таркибий бўлинмаларни етакчи хорижий банклар ва молия институтлари томонидан қабул қилинган андозалар, услублар ва баҳолаш кўрсаткичлари тизимида ишлай оладиган, мукаммал тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, банкнинг кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек банк раҳбар ходимлари захирасини мунтазам равишда сифатли шакллантириб бориш;
- банкнинг инвестицион фаолиятини кенгайтириш, шу жумладан иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнларида банк иштирокини кенгайтириш, банк томонидан қилинган инвестициялар самарадорлигини ошириш;
- кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар беришда лойиҳаларни биринчи навбатда, реал секторга ва янги иш ўринларини барпо қилишга, экспортбоп ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга, маҳаллий хом-ашёни қайта ишлаш ҳисобига халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришга ҳамда ҳудудларда хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш орқали инновацион технологияларни олиб келиш ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
- АТ «Алоқабанк» нинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режа кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш;
- мустаҳкам ресурс базасини шакллантириш ва активлар сифатини яхшилаш ҳисобига банкнинг молиявий барқарорлигини ва ликвидлилигини ошириш.
3. Банк Бошқаруви зиммасига банк фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича банк Кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилди.