| 1 | Саноқ комиссиясининг таркибига қуйидаги номзодлар тасдиқлансин.
1. Атамирзаев Жахонбек Махмуджонович - “InFinBank” АЖ Юридик департаменти Шартномавий –ҳуқуқий ишлар бўлими бошлиғи;
2. Мусаев Хафиз Агзамович - “InFinBank” АЖ Муаммоли активлар билан ишлаш ва мониторинг қилиш департаменти, корпоратив портфели мониторинги бўлими бошлиғи;
3. Алимов Баходир Аллабергенович - “InFinBank” АЖ Пул муомаласи ва касса ишлари департаменти, пул муомаласи бўлими бошлиғи. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | “Invest Finance Bank” Акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти қўйидагича тасдиқлансин:
- асосий масалалар бўйича маърузачиларнинг чиқишларига – 15 дақиқагача;
- қўшимча чиқишлар, эътироз ва музокаралар учун – 5 дақиқагача;
- овоз бериш якунларини ҳисоблаш учун танаффус – 10 дақиқа. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | “Invest Finance Bank” акциядорлик жамияти 2022 йил фаолияти якуни бўйича Банк кенгашининг ҳисоботи тасдиқлансин. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 4 | 4.1. “Invest Finance Bank” акциядорлик жамияти Банк Бошқарувининг Банкнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи ва банк фаолиятининг 2023 йилги асосий вазифалари тасдиқлансин.
4.2. “Invest Finance Bank” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якунлари бўйича бухгалтерлик баланси 1-иловага мувофиқ, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи 2- иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4.3. “Invest Finance Bank” акциядорлик жамияти Бошқарувининг 2022 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5 | 5.1. “InFinBank” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари буйича аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган соф фойданинг 2022 йил 1-ярим йиллиги якунига кўра дивидендлар тўланганидан сўнг қолган қисми 131 899 306 918,51 сўмни ташкил этганлиги ва Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари буйича аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган соф фойданинг 2022 йил 1-ярим йиллиги якунига кўра дивидендлар тўланганидан сўнг қолган қисми 98 932 000 000,00 сўмни ташкил этганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5.2. “InFinBank” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари буйича аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган соф фойданинг 2022 йил 1-ярим йиллиги якунига кўра дивидендлар тўланганидан сўнг қолган қисми 131 899 306 918,51 сўм қуйидагича тақсимлансин:
- Умумий заҳира фондига – 10 094 965 345,93 сўм;
- Соф фойданинг – 121 804 341 572, 59 сўм қисми келажакда тақсимлаш учун тақсимланмаган фойда қолдиғи сифатида қолдирилсин. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6 | Банк Бошқарув раиси Бурханов Бобир Нодирхонович билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини 1 йил муддатга (акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар) узайтирилсин. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 7 | 2023 йил якунлари бўйича Банкда аудит ўтказиш учун “KPMG Audit” МЧЖ аудиторлик ташкилоти таклиф қилинсин ва унинг хизматлари учун тўланадиган энг кўп хақ миқдори ҚҚСни хисобга олган холда 2 072 000 000,00 (Икки миллиард етмиш икки миллион) сўм этиб белгилансин. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 8 | Банкнинг эълон қилинган оддий акциялари миқдорини номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 250 000 000 (икки юз эллик миллион) дона этиб белгилансин. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 9 | “Invest Finance Bank” акциядорлик жамияти Уставига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 10 | Банкнинг қуйидаги ички низомларига киритилган ўзгартиришлар иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:
- АТБ “InFinBank” “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомига ўзгартиришлар 4-иловага мувофиқ;
- АТБ “InFinBank” “Кенгаши тўғрисида”ги Низомига ўзгартиришлар 5-иловага мувофиқ;
- янги таҳрирдаги “InFinBank” АЖ “Бошқаруви тўғрисида”ги Низоми 6-иловага мувофиқ. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 11 | 12.1. Банкнинг 2023 йил 1 - чорак якуни бўйича 31 789 795 505,88 сўм соф фойдаси қўйидагича тақсимлансин:
- 2023 йил 1 - чорак якуни бўйича соф фойдадан 25 000 000 000,00 сўм дивиденд тўлаш учун йўналтирилсин;
- 2023 йил 1-чорак якуни бўйича соф фойданинг қолган қисми 6 789 795 505,88 сўмни акциядорлар томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар тақсимланмасдан қолдирилсин;
12.2. 2023 йил 1-чорак якунига кўра Банкнинг хар бир жойлашган акциясига 50 сўмдан дивиденд тўлаб берилсин;
- Дивидендларни пул маблағлари билан Банк Устави ва қонунчиликда белгиланган шакл ва муддатда тўлаб берилсин;
- дивидендларни тўлашни бошлаш санаси 2023 йил 23 июн этиб ва уларни тўлашни тугатиш санаси 2023 йил 22 авуст этиб белгилансин;
12.3. Банк акциядорлари уларга хисобланган дивидендларни чиқариладиган акцияларга тўлов сифатида юбориш ҳуқуқига эга этиб белгилансин. | 100 | 500 000 000 | 0 | 0 | 0 | 0 |