7.1. “Ўзавтосаноат” АЖ Ягона акциядорининг 2022 йил 15 декабрдаги 15-2022-сонли қарорининг (7-илова) кун тартибидаги 3-масалага оид 3-қарорига ўзгартириш киритилсин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“3. 2022 йил 26 августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини ўз вақтида бажариш мақсадида, “Ўзавтосаноат” АЖнинг 2022 йил 1 октябрь ҳолатига 760 361 544 500 сўм миқдоридаги тақсимланмаган фойдасини қўйидаги тартибда тақсимлансин, шу жумладан:
80,67 фоизини, яъни 613 377 822 691,92 (олти юз ўн уч миллиард уч юз етмиш етти миллион саккиз юз йигирма икки минг олти юз тўқсон бир сўм тўқсон икки тийин) сўм (5% солиқ билан бирга) давлат улуши бўйича дивиденд тўлашга йўналтириш;
9,26 фоизини, яъни 70 450 000 000,0 (етмиш миллиард тўрт юз эллик) сўм “Ўзавтосаноат” АЖни устав фондидаги давлат улушини белгиланган тартибда ошириш учун йўналтириш (“UzAuto Motors” АЖ акцияларини cотиб олишга йўналтирилган маблағлар);
10,07 фоизини, яъни 76 553 721 808,08 (етмиш олти миллиард беш юз эллик уч миллион етти юз йигирма бир минг саккиз юз саккиз сўм саккиз тийин) тақсимланмасдан қолдирилсин.
Шунда, 1 дона оддий акцияга 0,33 сўм (33 тийин) миқдорида (5% солиқ билан бирга) пул маблағлари билан тўланиши учун дивиденд эълон қилинсин ва ҳисобланган дивидендларни миқдорини ягона акциядор томонидан дивиденд тўлаш тўғрисида мазкур қарор қабул қилинган санадан 60 кун ичида тўлаш учун ижро орган томонидан тегишли чоралар қўрилсин.”
7.2. “Ўзавтосаноат” АЖнинг 2023 йил 1 январь ҳолатига 744 502 897 373 сўм ўтган йилнинг тақсимланмаган фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин:
1) 57,42 фоизини, яъни 427 505 755 209,52 сўм (тўрт юз йигирма етти миллиард беш юз беш миллион етти юз эллик беш минг икки юз тўққиз сўм эллик икки тийин) сўм давлат улуши бўйича дивиденд тўлашга йўналтириш.
Шунда 1 дона оддий акцияга 0,23 сўм (23 тийин) миқдорида пул маблағлари билан тўланиши учун дивиденд эълон қилиш ва ҳисобланган дивидендлар миқдорини ягона акциядор томонидан дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан 60 кун ичида тўлаш таъминлансин.
2) 5,85 фоизини (ёки Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойданинг 5 % бўлган), яъни 43 550 900 653,05 сўм (қирқ уч миллиард беш юз эллик миллион тўққиз юз минг олти юз эллик уч сўм беш тийин) заҳира фондига йўналтириш.
3) “Ўзавтосаноат” АЖ Ягона акциядорининг 2022 йил 15 декабрдаги 15-2022-сонли қарорин ва “Ўзавтосаноат” АЖ Кузатув кенгишнинг 2023 йил 1 июндаги 6-2023-сонли йиғилиш баёнини ҳамда мазкур қарорни инобатга олиб “Ўзавтосаноат” АЖнинг устав фондидаги давлат улуши қуйидаги тартибда оширилсин:
3.1) “Ўзавтосаноат” АЖнинг 2023 йил 1 январь ҳолатидаги тақсимланмаган фойдасининг 36,73 фоизини, яъни 273 446 241 510,43 сўм (икки юз етмиш уч миллиард тўрт юз қирқ олти миллион икки юз қирқ бир минг беш юз ўн сўм қирқ уч тийин) “Ўзавтосаноат” АЖнинг устав фондини оширишга йўналтирилсин, шу жумладан:
- “UzAuto Motors” АЖ акцияларини сотиб олишга йўналтирилган 70 450 000 000,0 сўм маблағлар;
- “Ўзавтосаноат” АЖнинг шуъба корхоналарининг устав капиталига ушбу корхоналарнинг соф фойдасини тақсимлашдан шаклланган 202 920 796 563,88 сўмлик қўшимча ҳиссалари (корхоналар кесимидаги жадвал илова қилинмоқда).
3.2) 2023 йил давомида олинган соф фойда ҳисобидан “Ўзавтосаноат” АЖнинг устав фондидаги давлат улушини 68 585 549 501,5 сўмга ошириш бўйича Ягона акциядорнинг тегишли қарори қабул қилинсин.
7.3. “Ўзавтосаноат” АЖ устав фондини 273 446 241 510,43 сўм (икки юз етмиш уч миллиард тўрт юз қирқ олти миллион икки юз қирқ бир минг беш юз ўн сўм қирқ уч тийин) ошириш масаласи кўрсатилган миқдорнинг тўғрилигини тасдиқловчи махсус савол бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви натижаси олинганидан сўнг “Ўзавтосаноат” АЖ Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритилсин. Бунда, “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқарувига махсус савол юзасидан аудит ўтказиш учун мустақил аудиторлик ташкилотини танлов асосида жалб қилиш топширилсин.
7.4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 23 апрелдаги (03/1-3362-сон, 24.04.2023 йил) топшириғига мувофиқ 614 000 000 000 (олти юз ўн тўрт миллиард) сўм дивиденд сифатида бюджетга йўналтириш масаласи “Ўзавтосаноат” АЖнинг тизим корхоналар бошқарув органлари томонидан “Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалдаги қонунчилик доирасида кўриб чиқилсин.