“Ўзкимёсаноат” АЖнинг номинал қиймати 1 145 сўмдан бўлган 1 671 293 147 дона умумий қиймати 1 913 630 653 315 сўмлик эгаси ёзилган оддий қўшимча акциялар чиқарилсин.
Акциялар ёпиқ обуна усулида Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига жойлаштирилсин.
Акцияларни жойлаштириш қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 кун ичида амалга оширилсин.
Акциялар қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшмаган бозорида тўғридан-тўғри битимлар тузиш ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида рўйхатдан ўтказиш йўли билан қонун ҳужжатларига мувофиқ жойлаштирилсин.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар 1 145 сўмдан жойлаштирилсин.
Акциялар учун тўловлар мазкур қарорнинг 1-иловасида қайд этилган жами 1 913 630 654 412,11 сўмлик “Деҳқонобод калий заводи” АЖга ажратилган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитлари бўйича 2023 йил 15 июль ҳолатига “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз ҳамда пенялар ҳисобидан Жамият бухгалтерлик балансида тегишли ўтказмалар орқали амалга оширилади. Бунда 1 097,11 сўм миқдоридаги қолдиқ маблағ “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилсин.
Мазкур чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, ушбу чиқарилишдаги акциялар тўловига йўналтирилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб, 10 кун ичида қайтарилади.